Об-ҳаво маълумоти: 15-17 декабрь кунлари Ўзбекистонда ҳаво кескин совийди
Ўзгидрометнинг хабар беришича, 15-17 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига совуқ ҳаво оқими кириб келади.
Ўзгидромет директори Шерзодхўжа Ҳабибуллахўжа ўзининг Facebook саҳифасида 15-17 декабрь кунлари Ўзбекистон ҳудудига нам ва совуқ ҳаво оқими кириб келишини маълум қилди.
15 декабрь куни ва 16 декабрга ўтар кечаси мамлакат бўйлаб ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, айрим ҳудудларда кучли ёғади. Шамол баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучаяди, айрим ҳудудларда эса 20-25 м/с гача етиши мумкин.
15 декабрдан бошлаб ҳаво ҳароратининг пасайиши кутилмоқда. 16-17 декабрь кунлари кечаси ҳарорат -8...-13 даражагача, айрим жойларда -15 даражагача, кундузи эса 0...-5 даражагача пасаяди.