06.03.2025
Малик кутилмаган катта янгиликни эълон қилди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Хонанда Малик Tesla Cybertruck автомобилини сотиб олди. Бу ҳақда унинг дўсти Аҳад Қаюм хабар берди.
Маълум бўлишича, санъаткор ушбу электромобилни Тошкент шаҳридаги премиум автосалонлардан биридан харид қилган.
Эълон қилинган суратда Ҳамдам Собиров, Миржон Ашрапов, Аҳад Қаюм ва Маликни кўриш мумкин. Улар биргаликда расмга тушган.
Ушбу автомобилнинг Ўзбекистондаги нархи 100 минг доллар атрофида. Хонанда бу машинани сотиб олгани ҳақида расман хабар бермаган.