Тошкентда ҳафта давомида совуқ ҳаво сақланиб қолади
Пойтахтда 28 октябрдан 1 ноябрга қадар кутилаётган об-ҳаво маълумоти эълон қилинди.
Душанба куни эрталаб ёмғир ёғади. Кундузи ҳаво ҳарорати +11° гача кўтарилиши кутилмоқда. Кечаси, об-ҳаво маълумотларига кўра, бироз булутли, +4° гача тушиши мумкин.
29 октябрь куни кундузи сезиларли булутли бўлиши, ҳаво ҳарорати +14° гача кўтарилиши кутилмоқда. Кечаси ҳаво булутли, ҳаво ҳарорати +6° гача тушиши мумкин.
Чоршанба куни тушдан кейин ҳаво бироз булутли бўлиб, ҳаво ҳарорати +15° гача кўтарилади. Кечаси ҳаво бироз булутли бўлади, ҳаво ҳарорати +5 ° гача тушади.
31 октябрь куни кундузи бироз булутли бўлиши, ҳаво ҳарорати +18° гача кўтарилиши кутилмоқда. Кечаси — бироз булутли, +6° гача.
Жума куни ҳаво бироз булутли бўлади, ҳаво ҳарорати +20° гача кўтарилади. Шанба куни кечаси бироз булутли бўлади, ҳаво ҳарорати +9° гача тушади.