/
/
Хонанда Дилноз турмушга чиқмоқда
18.09.2024

Хонанда Дилноз турмушга чиқмоқда

Унинг айтишича, бўлажак турмуш ўртоғи санъат соҳасига алоқадор эмас. Расмда бироз соч ва қоши кўриниб қолган экан, дарров тахминлар кела бошлади, деб кулади хонанда.

Муаллиф
Хонанда Дилноз турмушга чиқмоқда

18-19 сентябрь кунлари хонанда Дилноз Ҳакимова илк яккахон концерт дастурини мухлислар эътиборига ҳавола қилади. У 6 йиллик ижоди давомидаги энг сара қўшиқлари қаторида ранг-баранг дуэтлар ҳам ваъда қилган.

Унинг айтишича, концертда Шоҳруххон билан дуэт тақдим этилади. Кўпчиликнинг кўнглидан жой олган, Конста билан биргаликда куйлаган «У ҳақида» қўшиғини, Миржалол Неъматов билан ҳам янги дуэт тайёрланган.

«Жуда тез бўлиб кетди, бир ярим ой ичида тайёргарлик кўрилди. Тўғри, бу қисқа муддат, лекин жамоамиз аҳил, ҳамма қўлидан келган ёрдамини аямаяпти. Худога шукр, чипталар ҳам сотилган», — дейди қўшиқчи.

Дилноз турмушга чиқаётганини маълум қилди. Унинг айтишича, бўлажак турмуш ўртоғи санъат соҳасига алоқадор эмас. Расмда бироз соч ва қоши кўриниб қолган экан, дарров тахминлар кела бошлади, деб кулади хонанда.

Бошқа бўлимлардан материаллар