Марям Тиллаева: Сардаров билан ажралиши, оиласи, пластик операциялари ва Ўзбекистон собиқ президентининг набираси биографиясидан бошқа қизиқарли тафсилотлар
Марям Тиллаева – блогер, бизнесвумен ва Ўзбекистон собиқ президенти набираси бўлиб, кўпчиликнинг эътиборини ўзининг машҳур фамилияси билан тортади. Унинг шахсий ҳаёти сирли бўлиб қолмоқда, эри ва пластик операциялари ҳақидаги миш-мишлар унга қизиқишни оширади. Келинг, Ўзбекистон элитаси вакили бўлган “олтин қиз” ҳаётига оид маълумотларни кўриб чиқамиз.
Марям Тиллаева: биографияси
Туғилган санаси: 1999-йил 20-январ
Буржи: Тоғ эчкиси
Туғилган жойи: Тошкент
Марям Тиллаева Ўзбекистоннинг машҳур ва нуфузли оилаларидан бирида туғилган. Бунга сабаб – унинг бобоси, собиқ президент Ислом Каримовдир. Собиқ давлат раҳбари ва унинг оиласининг ҳаёти сир тутилган бўлса-да, Марямнинг болалиги ва ҳаётига оид айрим тафсилотлар ОАВга маълум.
Марямнинг отаси – тадбиркор Тимур Тиллаев, онаси – Ислом Каримовнинг қизи Лола Каримова-Тиллаева. Марям уларнинг тўнғич фарзанди бўлиб, Умар исмли укаси ва Сафия исмли синглиси бор.
Марям болалигидан ижодкорликка қизиққан, артистлик қобилиятини намоён қилган. Шу сабабдан ота-онаси уни 5 ёшида пианино чалишни ўргатиш учун мусиқа мактабига беришган. Бироз вақт ўтгач, Марям қўшиқ айтишни бошлаган ва турли тадбирларда қатнашган.
Машҳур оилада ўсиш Марямнинг ҳаётига ўз таъсирини ўтказган, уни интизомли ва омма олдида ўзини тутишни биладиган қилиб тарбиялаган. У болалигидан онаси билан турли тадбирларда қатнашган ва хайрия ишлари билан шуғулланган.
14 ёшга тўлганида эса, оиласи уни чет элда, Лос-Анжелесда ўқитишга қарор қилди. Бу қарор тўғри эди, чунки Америка таълим тизими дунёдаги энг кучли тизимлардан бири ҳисобланади. У ерда инглиз тилини мукаммал ўрганган Марям дунёнинг исталган олий ўқув юртига кириш имкониятига эга бўлди. Шу билан биргаликда, у инглиз тилида равон суҳбатлашишни ўрганиши учун ажойиб имконият эди.
Марям Тиллаева: фаолият йўли
Марям ўз фаолиятини АҚШда бошлади. У сёрфинг билан шуғулланган ва соҳилларнинг ифлосланиши каби экологик муаммоларни кўриб, атроф-муҳит муҳофазасига қизиқишни бошлаган. Унинг фикри бўйича, соҳилларда тўпланадиган аҳлатлар нафақат соҳил бўйини кўринишини бузади, балки атроф-муҳитга етарлича зарар ҳам етказади. Бундай фикрлар уни экоактивлар қаторида фаолият юритишига сабаб бўлди.
Шундан буён у экологик акцияларда иштирок этади ва табиатни муҳофаза қилишга оид проектларга қизиқиш билдиради. Дўстлари билан биргаликда экологик материаллардан тайёрланган соатлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйган.
Марям актёрлик фаолиятида ҳам ўзини синаб кўрган. Бироқ, бунга эришиш учун аввалига суратга олиш майдончасида ёрдамчи бўлиб ишлашига тўғри келган. У юлдузлар учун кофе ва овқат ташиган, жамоага ёрдам берган.
2019-йилда эса унга кичик бир ролни ижро этиш ишониб топширилди. Марям Энтони Хопкинс иштирок этган “Ҳозир – бу ҳамма нарса” (Now is Everything) номли драмада суратга тушди. Ҳа, бу ўша ҳаммага таниқли “Қўзичоқлар сукунати” ва “Зорро Маскаси”да суратга тушган актёр. Шу йили у “Ellements” журнали муқоваси учун фотосессияда қатнашди.
Ушбу тажрибадан сўнг, Марям мода соҳаси билан қизиқиб, ўзининг кийим брендини яратишга қарор қилди. Бренд боди-позитивга эътибор қаратиб, турли тана тузилишларига мос, қулай ва экологик кийимлар ишлаб чиқаришни мақсад қилган.
Марям Тиллаеванинг ўз услубига келсак, у богемча образларни икки мингинчи йилларнинг трендлари билан аралаштиришни яхши кўради, зерикарли рангларни ёқтирмайди ва ҳар доим ёрқин нарсаларни афзал кўради.
Марям Тиллаева шахсий ҳаёти: шошилинч никоҳи ва шов-шувли ажралиши
Марям Тиллаева ва Амиран Сардаров
2020-йилда Марям таниқли блогер Амиран Сардаров билан танишган. Амиран пандемия даврида ўзини банд қилиш учун АҚШга кўчиб ўтган эди. У ерда Марям билан учрашиб, тез орада ўзининг ижтимоий тармоқларида уни кўрсата бошлади.
2021-йил апрель ойида улар Лас-Вегасда, дўстлари ва Элвис Пресли қиёфасидаги руҳоний иштирокида турмуш қуришди. Никоҳ маросимининг тезкор ўтиши ва Марямнинг очиқ либоси мухлислар орасида: “Марям ҳомиладор эмасми?” деган миш-мишларни келтириб чиқарди Аммо бу миш-мишлар тасдиқланмади.
Қизининг танловини оиласи маъқулламади, шунингдек, Тиллаеванинг эри Instagram’да қизнинг очиқ суратини жойлаштиргандан сўнг, жуда катта жанжал юзага келди. Қариндошлари Марямдан юз ўгиришди.
Сардаров ва Тиллаеванинг муносабатлари эса аввалдан мураккаб бўлган. Блогернинг сўзларига кўра, Марям уни ҳар доим хиёнатда гумон қилиб, ижтимоий тармоқ аккаунтларига кириб, унинг барча ёзишмаларини текширган.
Муносабатларни сақлаб қолишга ҳаракат қилиб, жуфтлик Москвага кўчиб ўтишга қарор қилди.
Сардаров ва Тиллаеванинг ажралиши
Орадан кўп ўтмай, Амиран Сардаров Instagram’да улар ажрашаётганини эълон қилди. Марям эса мухлисларининг саволларига жавобан: “Ҳаммаси жуда мураккаб ва шахсий ҳаётим тафсилотлари ҳаммага ошкор бўлиши учун эмас.” деди. Бироқ вақт ўтиши билан Тиллаева Москва ОАВларига интервю берди. У Москвага кўчиб келгандан кейин эрининг феъл-атвори кескин ўзгаргани ва бу унга катта умидсизлик келтирганини тан олди. Натижада улар ажрашишди.
Ажрашиш жараёни жуда оғир ва шов-шувли кечиб, икки давлатда ҳам муҳокама қилинди. Марям Амиран Сардаровни нафақат ҳиссий, балки жисмоний зўравонликда ҳамда қимматбаҳо буюмларни ўғирлашда айблади. Сардаров эса бу айбловларни рад этди.
Ажралишдан кейин жуфтлик қисқа вақтга ярашиб, яна биргаликда бўлишга ҳаракат қилишди, аммо бу узоққа чўзилмади. Кейинчалик Марям Амиранни хиёнатда айблади. YouTube’даги Лаура Жугелия шоусида Тиллаева эрининг ноқонуний моддалар истеъмол қилишни бошлаш таклифи туфайли ундан ажралишга қарор қилганини айтди.
Ажрашиш жараёни тугагач, Марям катта зиёфат уюштирди ва унда қайғуриш ўрнига, муваффақиятсиз турмушини рақслар билан нишонлади.
Янги севгилиси
2024-йил қиш фаслида журналистлар Марямнинг янги севгилиси кимлигини ошкор қилишди. У 24 ёшли ўзбек тадбиркор Шон эди. Жуфтлик Балидаги таътил пайтида папарассилар томонидан суратга туширилган.
Ёз фаслида эса Марям Шон билан ажрашганини эълон қилди. Бу қарорни қабул қилиш унга осон бўлмаганини тан олди. Шунга қарамай, собиқ севишганлар ўзаро дўстона муносабатларни сақлаб қолишган.
Марям Тиллаева: пластик операциялари ҳақидаги миш-мишлар
Марям Тиллаеванинг пластик операциялар қилгани ҳақидаги гап-сўзлар анчадан бери юради. Гарчи у бир неча марта Instagram'да бўянишсиз ва ҳатто эрталабки шишган ҳолатда ўзини кўрсатган бўлса-да, кўпчилик унинг гўзаллигини табиат инъоми деб ҳисоблашга шубҳа билан қарайди.
Марям ўзининг бундай гўзаллик сирлари ҳақида фақат бир марта очиқ гапирган. У лабларига муваффақиятсиз инекция қилганини тан олган ва бу ҳақда видео ёзиб, қуйидагича изоҳ берган:
“Мен табассумимни тўғриламоқчи эдим. Табассум қилганимда, лабимнинг чап томони доим юқорига кўтариларди. Аммо энди билмайман, нима бўлди. Балки чарчагандирман, чунки кеча соат 7:00дан бери оёқда эдим, балки кофени кўп ичиб юборгандирман. Лекин... бу нима бўлди?" – дея савол берган юлдуз.
Лабларининг янги кўринишини ҳатто унинг iPhone’ининг FaceID тизими ҳам танимаган.