Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Интерьердаги ранглар тренди 2024: табиий, ширин ва ҳатто стрессга қарши ранглар
17.09.2024

Интерьердаги ранглар тренди 2024: табиий, ширин ва ҳатто стрессга қарши ранглар

Интерьердаги ранглар тренди 2024: табиий, ширин ва ҳатто стрессга қарши ранглар
Муаллиф

Pantone институти аллақачон 2024-йил ранг трендлари рўйхатини эълон қилган, дизайнерлар эса мазкур трендларни хонадонлар ва уйлар муҳитида синаб кўришга киришди. Биз интерерда йил охиригача машҳур бўладиган ранглар трендларини тўпладик. Ғарб дизайнерлари ҳам бу борадаги тавсияларга қўшилади.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Интерьер дизайнерлари талқинига кўра, 2024-йилнинг ранг трендлари:

  • Табиий: жигар ранг, зайтун ранг ёки юмшоқ-терракот ранг
  • Экологик: яшилнинг барча ранглари, майин ялпиз, тўйинган малахит
  • Илиқ ва ижобий: зарғалдоқ, шафтоли, хурмо ранг
  • Барби услубида: пушти, фуксия, малина ранг
  • Амалий ва функционал: кулранг, “ҳўл асфальт”
  • Нафис ва босиқ: жигарранг, сутли қаҳва ёки taupe colour, бундай ранглар 2023-йил тренди ҳам бўлиб, у сокинлик ва қулайликни қадрлайдиганларга ёқади.

Пантоне талқини бўйича 2024-йилги интерьер ранг трендлари:

Совуқ матча

Матча ўзида энг яхши нарсаларни: табиий нота ва ётоқ рангларини бирлаштиради. Интерьердаги бундай рангнинг асосий хусусияти хотиржамлик ва "терапевтик" таъсирдадир.

Шафтоли ранг

Peach Fuzz – бу Pantone 2024 палитрасидаги энг нозик ранг, шунингдек, ётоқхонада энг кўп ишлатиладиган рангдир. Бахмал, нозик ва бежирим бўлмаган шафтоли рангдан тўқимачилик, аксессуарлар ва деталларга урғу беришда ҳам фойдаланиш мумкин. У билан биргаликда кулранг, нюд, қаймоқ ранг ва жигарранг мос тушади.

Апельсин лимонади

Orange limonade – шафтоли рангнинг мутлақо акси ва интерер дизайнидаги мутлақо бошқа мақсадлар. У ҳаётий куч билан қувватлаш, шунингдек, авитаминоздан қутқариш учун яратилган. Агар ихчам интерерлар жонга тегган бўлса, хонани шу рангда безатишга ҳаракат қилинг. Яхшиси, ошхонадан бошласангиз бўлади. Қариндошларингиз билан зиёфатларингиз янада илиқ бўлишига ишонамиз.

Тўйинган занг

Intense Rust – рўйхатимиздаги энг ҳашаматли, "қиммат" ранг ва одатий занг билан ҳеч қандай алоқаси йўқ. Айнан уни дизайнерлар "сокин ҳашамат" ва рококо услубидаги интерерни безатишда танлайди. Олтин ва шоколад ранг билан жуда мос келади. Агар ноодатий бирор нарса қилмоқчи бўлсангиз, занг рангни камалак ранглари – кўк, бинафша, яшил билан аралаштиринг. Ҳеч бўлмаганда мебель ёки меҳмонхонадаги битта девор шундай кўринишида бўлсин.

Ширин қучоқ

Sweet Embrace – бу 2024 интерерларининг ранглар палитрасидаги десерти. Кул ранг-пушти кўриниши билан худди тонгдаги булутларга ўхшаб юмшоқ. Дизайнерлар тинчлантирувчи ва романтик муҳит учун меҳмонхона ёки ётоқхонани шу рангда безатишни маслаҳат беришади. Аоҳида, шунингдек, оқ, кулранг ва ҳатто вино ранги билан уйғунлаштириш мумкин.

Стабил кулранг

Sustained Gray энг вазмин ва нейтрал ранг, лекин унинг катта афзаллиги бор – бошқа ёрқинроқ ранглар билан мукаммал мослик. Ундан "фон" сифатида фойдаланиш мумкин, шундан сўнг интерерни ёрқин мебеллар билан уйғунлаштирса бўлади. Ранг барқарорлик, осойишталик ва хотиржамлик манбаи сифатида кўриниш беради.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.