Мадагаскарда қояга ўйилган сирли меъморий иншоот топилди
Қадимги артефактлар орасида XI-XIV асрларга оид сопол парчалари ҳам бор экан. Афтидан, уларни оролга Хитой ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларидан олиб келган.
Халқаро археологлар гуруҳи Мадагаскар жанубида олис Исало массивидаги қояга ўйилган сирли меъморий иншоотни топди. Топилма айниқса қизиқарли, чунки унинг Шарқий Африка ороли ёки қирғоғида ўхшаши йўқ.
Тадқиқотга Швейцариянинг Берн университети Геология фанлари институти доценти Гвидо Шреурс раҳбарлик қилди. Унинг сўзларига кўра, гап турли ўлчамдаги террасалар, бассейнлар ва токчаларни ўз ичига олган бутун бир мажмуа ҳақида бормоқда. Саналар шуни кўрсатдики, одамлар буларнинг барчасини тахминан эрамизнинг X-XII асрларида қуришган. Қурилиш санасини аниқлашга қазишмалар вақтида топилган писта кўмир ёрдам берди.
Қадимги артефактлар орасида XI-XIV асрларга оид сопол парчалари ҳам бор экан. Афтидан, уларни оролга Хитой ва Жануби-Шарқий Осиё мамлакатларидан олиб келишган. Бу эса ўша давр маҳаллий аҳолисининг савдо алоқалари кенг бўлганлигини кўрсатади.
Ажабланарлиси шундаки, архитектура услубига ўхшаш нарса фақат минглаб километр нарида, Эроннинг Форс вилоятида мавжуд. Шунга ўхшаш Эрон иншоотлари минг йилдан ортиқ вақтдан бери мавжуд бўлиб, улар зардуштийлик дафн амалиёти билан боғлиқ. Шунинг учун тадқиқотчилар Мадагаскарда топилган бино кўчманчилар томонидан яратилган некрополнинг бир қисми бўлиши мумкин деб тахмин қилишади. Бироқ бу назарияни ҳали тасдиқлаш керак.