наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
«Менда янгиликлар ҳали жуда кўп». Блогер Фарҳод Набиев билан суҳбат
25.11.2024

«Менда янгиликлар ҳали жуда кўп». Блогер Фарҳод Набиев билан суҳбат

«Менда янгиликлар ҳали жуда кўп». Блогер Фарҳод Набиев билан суҳбат
Муаллиф

Сўнгги кунларда ўзбекча Instagramʼда машҳурликка эришиб бораётган блогер Фарҳод Набиев билан соҳадаги фаолияти, тадбиркорлик йўлининг қийинчиликлари ва битбоксерликдаги йўли ҳақида суҳбатлашдик.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

«Ҳордиқ» бўлимининг бу галги меҳмони машҳур блогер Фарҳод Набиев. У сўнгги кунларда ўзбек интернетида ҳақиқий трендсеттер бўлиб турибди.

Фарҳод мактаб ва олийгоҳда тўлиқ мусиқий йўналишларда таҳсил олган. У фортепиано, кларнет ва гитара каби мусиқий асбобларни маҳорат билан чалади.

Бундан ташқари, хонандалик ва битбоксерлик билан шуғулланадиган меҳмонимиз айни пайтда тадбиркор сифатида ҳам фаолият юритиб келмоқда.

Блогерликка қандай кириб келдингиз? Тасвирга олинаётган вайнлар кимнинг ғояси билан ишланади?

Мен блогерлик фаолиятини бошлашдан олдим SMM мутахассиси сифатида ишлаганман. Яъни ижтимоий тармоқларда контент тайёрлашга бегона эмасман. Бир вақтнинг ўзида ўнлаб лойиҳаларнинг тармоқлардаги саҳифаларини юритганман.

Бир кун ўйлаб қолдим, нега мен бошқаларнинг профилини юритиб, шахсий аккаунтим юритмайман? Шундан кейин ўзим ҳам юмор жанрида ижод қила бошладим. Нисбатан қисқа вақт ичида яхши натижаларга эришдим.

Инстаграм алгоритмларини ва тармоқлардаги контент қандай ишлашини билганим учун ўзимда бор ғояларни реализация қила бошлаганман. Видеолар учун ғояни асосан ўзим ёзаман. Муҳаммадали ва Абдураҳим исмли жамоадошларим ҳам бунда яқиндан ёрдамлашади.

Битбоксерлик бу шунчаки ҳоббими ёки профессионал тарзда шуғулланиладиган соҳами?

Битбоксерлик бошида ҳобби эди, у пайтларда бу қадар жиддий шуғулланаман деб ўйламагандим. 2017 йилларда битбоксерликка қизиқа бошлагандим. Бу эса секин-асталик билан кўплаб йўлларни очиб берди.

Ҳозирда «Zamin Acapella» гуруҳида фаолият юритаман. Ушбу мусиқий гуруҳда битбоксерлик билан шуғулланаман. Шу йўналишда ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида 2-ўринни қўлга киритганман.

Яқинда «Салом, ака» деб бошланувчи машҳур трендни бошлаб бердингиз. Уни бошқалар томонидан ижро этилишига қандай қарайсиз?

Бу тренд ғоясини Муҳаммадали олиб келган. Ўзбек интернетида бундай талқиндаги видеони ҳали ҳеч ким ишламаганди. Уни асосан форсийзабон блогерлар тожик тилида ижро қилган. Муҳаммадали шу трендни суратга олишни таклиф қилганда, рад қила олмадим.

Дастлаб, бундай видео бизга тўғри келмайди. Кўришлар сони ҳам яхши бўлмайди, деб ўйлагандим. Аммо биринчи уринишдаёқ видео оммалашиб кетди ва кўплаб инсонлар худди шу стилда видео суратга ола бошлади. Бу қўшиқ трендга чиқиб бўлди, шу боис бошқалар ижро этишига ёмон қарамайман.

Аммо бир оғиз бизга ёзиб, шу трендни суратга олаётгандик, деб қўйишса, албатта, кўнглимиз кўтарилади. Бироқ юқорида таъкидлаганимдек, ҳеч қандай қаршилик ёки тушунмовчилик бўлиши мумкин эмас.

Тадбиркорлик фаолият ҳақида: куннинг қанча қисмини бу соҳага сарфлайсиз, бизнес қуришда нималарга эътибор бериш керак?

Тоза деб номланган дўконимиз бор, бу бизнинг оилавий бизнес. Мен дўконга ҳар кун тушдан кейин бораман. Кечгача шу ерда бўламан, сотув билан шуғулланаман, Instagramʼни юритаман.

Бизнес қурмоқчи бўлган инсон энг аввало сабрли бўлиши керак деб ўйлайман. Жуда кўп нарсани йўқотишингиз ёки аксинча топишингиз мумкин. Доим ҳар қандай таваккалга тайёр бўлиш керак.

Келажак учун режалар: блогерлик фаолиятини яна давом эттириб, обуначилар кўпайтиришга ҳаракат қиласизми?

Менда янгиликлар ҳали жуда кўп. Ўзимни ҳар хил йўналишларда синаб кўряпман. Айнан қандай режаларим борлиги сир бўла қолсин. Чунки бирор натижага эришмасдан туриб, у ҳақида гапира олмайман.

Мени доимий кузатиб бораётган обуначиларим режаларимдан битта-битта бохабар бўлиб бораверишади. Олдинда яна янги уфқларни очишни мақсад қилган. Албатта, обуначилар сонини кўпайтириб, аккаунтни ривожлантиришни ҳам ўйлаб қўйганман.

Ва кўпчиликка нафи тегадиган ишларни қилишни хоҳлайман. Яъни инсонларга ёрдам бериш, далда бўлиш, оз бўлса ҳам фойдам тегсин деган мақсад кўзланган. Насиб этса, барча орзу-режаларга бирин-кетин эришиб бораверамиз.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.