Об-ҳаво маълумоти: 19-21 декабрь кунлари ҳафтанинг иккинчи ярмида Ўзбекистонга изғирин қайтмоқда
Ҳудудларда ҳаво бироз булутли бўлади, 19 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 20-21 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти
Ҳаво бироз булутли бўлади, 19 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 20 декабрда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. 21 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 19 декабрда баъзи жйларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 19 декабрда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 2-7° илиқ, 20-21 декабрда кечаси 7-12° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 19-20 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 21 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жйларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат 19 декабрда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 2-7° илиқ; 20 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 0-5° илиқ; 21 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Тошкент, Самарқанд, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 19 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 20 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 21 декабрда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 2-7° илиқ; 20 декабрда кечаси 3° совуқ-2° илиқ, кундузи 0-5° илиқ; 21 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 19 ва 21 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 20 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, 20 декабрда баъзи жйларда 13-18 м/с гача кучаяди. Ҳарорат кечаси 19-20 декабрда 3° совуқ-2° илиқ, 21 декабрда 0-5° совуқ, кундузи 19 декабрда 5-10° илиқ, 20-21 декабрда 3-8° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 19 декабрда ёғингарчилик кутилмайди, 20 декабрда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин. 21 декабрда баъзи жойларда қор ёғиши мумкин. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19 декабрда кечаси 3-8° совуқ, кундузи 0-5° илиқ; 20 декабрда кечаси 0-5° совуқ, кундузи 3-8° илиқ; 21 декабрда кечаси 5-10° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғли ҳудудлари
Ҳаво бироз булутли бўлади, 19 декабрда ёғингарчилик кутилмайди. 20-21 декабрда баъзи жойларда қор ёғади, кучли бўлиши мумкин. Йўлларда баъзи жойларда яхмалак кузатилади. Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 19 декабрда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 0-5° илиқ; 20 декабрда кечаси 2-7° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ; 21 декабрда кечаси 10-15° совуқ, кундузи 3-8° совуқ бўлади.