Тошкент – Москва йўналишида йўловчи поездлар қатнови қайта тикланди
Ушбу қатнов 2020 йилда коронавирус пандемияси туфайли тўхтатилган эди.
24 сентябрдан бошлаб Тошкент – Москва – Тошкент йўналишида йўловчи поездлари қатнови йўлга қўйилди.
Ушбу қатнов 2020 йилда COVID-19 пандемияси туфайли тўхтатилган эди. 2022 йилдан халқаро поезд қатновлари тиклана бошлади.
Қайд қилинишича, 24 сентябрь куни Тошкент – Москва поезди «Тошкент-Марказий» темир йўл вокзалидан йўлга чиқди ва Қозоғистоннинг «Сариоғоч», «Арис», «Тимур», «Туркистон», «Янгиқўрғон», «Шиели», «Қизилўрда», «Жосали», «Торетам», «Казали», «Арал», «Сексеул», «Шалкар», «Жем», «Кандиағач», «Оқтўбе» ҳамда «Жайсан» темир йўл вокзалларида тўхтаб ўтади.
Шунингдек, Россиянинг «Илеск», «Оренбург», «Сорачинск», «Бузулук», «Самара», «Рязан-1», «Кузнетск», «Пенза-1», «Маржанск», «Ряск-1», «Скопин» вокзалларига, 27 сентябрь куни Москвадаги «Павелетский» темир йўл вокзалига етиб боради.
Москва – Тошкент йўналишидаги 506-сонли поезд қатнов эса 28 сентябрь куни Москва вақти билан соат 5:40 да «Павелетский» вокзалидан Тошкент шаҳри томон ҳаракатни бошлайди. Поезд 1 октябрь куни Тошкент вақти билан 8:25 да етиб келади. Тошкент – Москва – Тошкент йўналишида йўловчи поездлар қатнови ҳафтада 1 марта амалга оширилади.