верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
«Милан» — «Рома» баҳсида Шомуродовнинг иштироки қандай баҳоланди?
06.02.2025

«Милан» — «Рома» баҳсида Шомуродовнинг иштироки қандай баҳоланди?

«Милан» — «Рома» баҳсида Шомуродовнинг иштироки қандай баҳоланди?

Италия Кубоги чорак финал босқичида «Милан» ва «Рома» жамоалари ўзаро тўқнаш келиб, мезбонлар 3:1 ҳисобида ғалаба қозонди.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Ўзбекистон миллий жамоаси сардори Элдор Шомуродов учрашувни асосий таркибда бошлади ва биринчи бўлим давомида тўлиқ майдонда ҳаракат қилди. Шу вақт мобайнида футболчи рақиб дарвозаси томон тўртта зарба йўллади.

Улардан иккитаси ҳимоячилар томонидан тўхтатилди, бирини дарвозабон бартараф этди, яна бири эса аниқ йўналишда амалга ошмади.

Sofascore платформаси Шомуродовнинг ўйинини 6,3 балл билан баҳолади. «Рома» таркибида энг паст баҳо ҳимоячи Ндикага тегишли бўлиб, у 6,1 баллга лойиқ кўрилди. Элдорнинг ҳужумдаги шериги Дибала эса 7,7 балл олди.

Дубл қайд этган «Милан» ҳужумчиси Абраҳам ва Тео Эрнандез 8,2 балл билан учрашувнинг энг яхши футболчилари сифатида эътироф этилди. «Милан» ярим финалда «Интер» ва «Лацио» жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.