Хонанда Манзура турмушга чиқмоқда. Куёв ким?
Қўшиқчи Манзура тез орада турмушга чиқиши мумкин. У бу ҳақда Instagram`га жойланган видеода гапирган.
Турли пабликларда тарқалаётган видеога кўра, Манзура актёр ва телебошловчи Мурод Йўлдошев билан оила қуриши кутилмоқда.
Улар видео давомида қандай танишиб қолгани ҳақида гапирган. Хусусан, Мурод тўйда Манзурага салом берган. Қўшиқчи эса унга совуққина жавоб қайтарган.
«Ўша кундан бери биз тўй учун ҳаракатдамиз. Умуман тўхтамаяпмиз ҳаракатдан», — дея таъкидлайди хонанда.
Ушбу жуфтлик бир қанча маросимларда ҳам биргаликда кўриниш берган. Мурод Йўлдошев Манзуранинг сўнгги клипларида фаол тарзда суратга тушмоқда.
Бу видеодаги гаплар ҳақиқат ёки ҳазил экани ҳозирча маълум эмас. Умид қиламизки, тез орада севимли хонандамиздан хушхабар эшитамиз.