РУ
O’Z
UZS
/
/
Муниса Ризаева фарзандини дунёга келтириш учун Аргентинага кетди
02.10.2024

Муниса Ризаева фарзандини дунёга келтириш учун Аргентинага кетди

Муниса Ризаева фарзандини дунёга келтириш учун Аргентинага кетди
Муаллиф

Хонанда Муниса Ризаева илк фарзандини дунёга келтириш учун турмуш ўртоғи Арсений Мороз билан биргаликда Аргентинага кетди.

38 ёшли хонанда бу қарорга умр йўлдошининг тавсиясидан кейин келганини айтган. Мамлакатда тиббиёт тизими юқори даражада ҳисобланади.

Санъаткорга кўра, улар дастлаб Тошкентда Дубайга, шундан сўнг эса Аргентинага учиб кетишган. Оилани 20 соатлик парвоз кутиб турган бўлган.

Муниса Ризаева сўнгги йиллардаги энг машҳур таронаси ҳисобланувчи «Ўйламадинг» қўшиғини Констанинг концертида бирга куйлаши керак эди.

Аммо туғруқ жараёнига тайёрланиш мақсадида мамлакатни тарк этаётган хонанда концертда қатнаша олмаганидан афсусда эканини билдирган.

Маълумотларга кўра, Аргентинада дунёга келган чақалоқларга дарҳол мамлакат фуқаролиги берилади. Ушбу паспорт эса кўплаб давлатларга визасиз кириш имконини беради.

Бошқа бўлимлардан материаллар