07.04.2025
Ҳамдам Собиров кутилмаган янгиликни эълон қилди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Хонанда Ҳамдам Собиров узоқ йиллик дўсти, собиқ жамоадоши Фаррух Райимовга қимматбаҳо автомобиль совға қилди.
Кеча ижтимоий тармоқларда эълон қилинган видеоларга кўра, хонанда дўстига Тошкентдаги Avenue Motors салонидан премиум автомобиль олиб берган.
Lexus UX 500h русумли машина нархи 66 минг доллардан бошланади. Видеода машинани Райимов ҳайдаб кетаётганини кўриш мумкин.
Ҳамдам Собиров бундай машиналардан рафиқасига ҳам бир неча марта совға қилган. У ҳеч бир хариди тафсилотларини тўлиқ эълон қилмайди, фақат видеолар билан бўлишади.