21.02.2025
Муниса Ризаева кийиниш услубини тубдан ўзгартирди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Хонанда Муниса Ризаева миллий матодан тикилган кийимда видео суратга олди. Мухлислар эса ёшлик йилларидаги Муниса қайтганини ёзишмоқда.
Санъаткор Instagram`га жойлаган видеосида бошини баланд кўтариб, олдинга интилаётган аёл образини гавдалантирган. Бу мухлисларга хуш ёққан.
Кўпчилик эски Муниса Ризаева қайтганини ёзиб, тез орада кўплаб хит қўшиқлар бўлишини тахмин қилмоқда. Хонанданинг ўзига ҳам бунга бир нечта ишоралар берган.
Бундан ташқари, у шогирди Фазлиддин Абдувоҳидов билан дуэт тарона устида ишламоқда. Тез орада қўшиқчи тинимсиз премьералар бўлишини маълум қилган.