верхний кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Тошкентда илк жамоатчилик яшил парки очилади
21.04.2025

Тошкентда илк жамоатчилик яшил парки очилади

Тошкентда илк жамоатчилик яшил парки очилади

Пойтахтдаги биринчи жамоатчилик яшил парки шовқин-сурондан холи бўлиши, экологик талабларга тўлиқ жавоб бериши, унга кириш бепул бўлиши таъкидланмоқда.

image

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

icon

Тошкент шаҳри, Юнусобод туманидаги хароба ва қаровсиз бўлган ҳудуд жамоатчилик яшил паркига айлантирилади. Бу ҳақда Экология вазирлиги хабар берди.

Қайд қилинишича, парк ҳудуди 2020 йилгача ташландиқ ҳолатда бўлган. Ҳозир 1200 тупдан ортиқ дарахт ва 23 минг туп бута экилиб, 7,5 гектар майдонда яшил боғ барпо этилмоқда.

Таъкидланишича, пойтахтдаги биринчи жамоатчилик яшил парки шовқин-сурондан холи, экологик талабларга тўлиқ жавоб беради. Ҳудудда атиргул боғи барпо қилинади, табиий кўл яратилади, қушлар учун инлар қурилади.

Ҳамма йўлаклар тошлардан, ўриндиқлар эса қуриган дарахтлардан, яъни тўлиқ табиий материаллардан қилинади. Шунингдек, йил давомида кетма-кет гуллайдиган ўсимликлар экилади ва бу паркнинг доимий кўркам қиёфа касб этишига хизмат қилади.

Хабарга кўра, жамоат паркига кириш мутлақо бепул бўлади. Парк ҳудудида чиқинди ташлаш қатъий тақиқланади (чиқиндиларни фақат паркка кириш ва чиқиш жойида ўрнатилган чиқинди қутиларига ташланиши мумкин), бу эса ҳудуднинг экологик тоза масканга айланишини таъминлайди.

Парк тўлиқ Европа, жумладан, Япония тажрибаси асосида барпо қилинмоқда, бу ерда фақат маҳаллий, ўзимизнинг иқлимга мос дарахтлар экилади. Хабарда паркнинг қачон ишга туширилиши ҳақида маълумот берилмаган.

Бу қизиқ

Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!
Kinolarni bepul ko‘rish imkoniyati!

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.