Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Энди эшак гўшти ҳам истеъмол қилинадиган гўштлар қаторида бўлади
17.09.2024

Энди эшак гўшти ҳам истеъмол қилинадиган гўштлар қаторида бўлади

Энди эшак гўшти ҳам истеъмол қилинадиган гўштлар қаторида бўлади
Муаллиф

Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлисида ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш назарда тутилган қонун лойиҳаси кўриб чиқилди.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

17 сентябрь куни Олий Мажлис Қонунчилик палатасининг навбатдаги мажлиси ўтказилди. 

Унда депутатлар томонидан бир нечта, жумладан, «Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида»ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилди.

Маълум қилинишича, қонун лойиҳасида чорва ҳайвонларини идентификация қилиш бўйича ягона давлат сиёсатини юритиш, ҳайвонларда юқумли касалликларнинг олди олиш ҳамда мамлакатда озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлигини таъминлаш масалалари назарда тутилмоқда.

Фото: Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

Шунингдек, ҳайвонлар ҳисобини юритиш, ҳайвонларнинг насли билан боғлиқ ва уларнинг соғлиги тўғрисидаги ягона электрон тизим яратилиши белгиланмоқда. Ҳайвонларни идентификация қилувчи, рўйхатга олувчи ва кузатувчи мутахассисларининг, идентификация рақамини сақловчи атрибут ишлаб чиқарувчи ва ҳайвон эгаларининг ҳуқуқ ва мажбуриятлари белгилаб бериляпти.

Қонун ташаббускорларига кўра, ҳайвонларни идентификация қилиш тизимининг энг асосий афзаллик томонларидан бири, бу тизим орқали озиқ-овқат хавфсизлиги таъминланади. Шу сабабдан истеъмол учун ишлатиладиган гўшт ва бошқа маҳсулотлар олинадиган қорамол, қўй ва эчки, чўчқа, от, эшак, туя каби ҳайвон турлари ҳамда улар учун касаллик хавфини туғдириши мумкин бўлган ҳамда касаллик кириб келишининг олдини олиш, эпизотик осойишталикни таъминлаш мақсадида, ит, мушуклар идентификация қилиниши таклиф этилмоқда.

Қўшимча қилинишича, қонунни қабул қилиш орқали республикада мавжуд чорва мол бош сонлари тўғрисида ягона электрон маълумотлар базаси яратилади. Қолаверса, чорва ҳайвонларини ўта хавфли юқумли касалликларга давлат томонидан бепул тўлиқ профилактик эмлашга эришилади. Шу ҳисобдан ҳайвонлар турли юқумли касалликлардан нобуд бўлишининг олди олинади.

Фото: Қонунчилик палатаси ахборот хизмати

Бундан ташқари, идентификация қилинган ҳайвонлардан олинадиган маҳсулотлар сифати ва хавфсизлиги таъминланиб, ички ва ташқи бозорларда сотиш кафолатланади. Шунингдек, касалликлар ва турли сабабларга кўра нобуд бўлган, ҳаром ўлган чорва ҳайвонларининг гўштини хуфиёна сотиш қонун билан тақиқланади ва истеъмолга яроқсиз чорвачилик маҳсулотлари савдосига чек қўйилади.

Баҳромжон Норқобиловга кўра, бир марталик идентификация ишлари тўлиқ бепул қилиб берилади. Келгуси йилларда туғилган ҳайвонларни идентификация қилиш уларнинг эгалари ҳисобидан амалга оширилади. Бунда идентификация қилиш нархи ўртача бир бош қорамолга 15 минг сўм, майда шохли молларга эса 7,5 минг сўм бўлиши кутилмоқда.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.