24.02.2025
Муниса Ризаева шахсий ҳаётига оид катта сирни очиқлади


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Хонанда Муниса Ризаева намоз ўқиётганини маълум қилди. У шу сабабдан тирноғини ўстирмаётганини айтган.
Instagram`даги жонли эфир вақтида мухлислардан бири қўшиқчидан тирноқларини кўрсатишни сўраган. Муниса эса тирноғини кўрсатган.
«Мана, бўёқ ҳам йўқ, ўстирмаяпман ҳам. Чунки намоз ўқияпман, шу боис бундай ишлар менга мумкин эмас», — деб таъкидлаган хонанда.
Айни вақтда Муниса Ризаева фаол равишда кундалик ҳаётга қайтишга тайёрланмоқда. У Тошкентда бир қанча тўйларда ҳам чиқиш қилишга улгурди.