Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Австралияда 16 ёшгача бўлганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига тақиқ қўйилди
28.11.2024

Австралияда 16 ёшгача бўлганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига тақиқ қўйилди

Австралияда 16 ёшгача бўлганларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишига тақиқ қўйилди

Австралия ҳукумати 16 ёшгача бўлган ўсмирлар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни тақиқловчи қонунни қабул қилди. Ушбу қарор дунё бўйича бу борадаги энг қатъий чоралардан бири ҳисобланади.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Айрим танқидчилар ва инсон ҳуқуқлари бўйича ташкилотлар қонунни қоралаб, уни ўсмирларни даркнет ва бошқа ноқонуний платформаларга йўналтириши мумкинлиги ҳақида огоҳлантирди.  

Қонун лойиҳаси 2023 йил 28 ноябрда Австралия сенатида 34 нафар сенаторнинг розилиги билан тасдиқланди. Қарорга мувофиқ, тақиқ бир йил ичида кучга киради, аммо 2025 йилда синов муддати ўтказилиши кутилмоқда. Ушбу ҳужжат ёшлар ўртасидаги ижтимоий тармоқ чекловларини қонунлаштиришни мақсад қилган бошқа мамлакатларга андоза бўлиши мумкин.  

Австралия алоқа вазири Мишел Роуленднинг сўзларига кўра, ТикТок, Инстаграм, Х (собиқ Twitter), Facebook ва Snapchat каби платформалар тақиқ остига тушиши мумкин, аммо YouTube таълимий мақсади туфайли бундан мустасно. Қонунни бузган технологик компаниялар 49,5 миллион Австралия доллари миқдорида жаримага тортилиши мумкин.  

Экспертлар ва Amnesty International каби ташкилотлар қонунни танқид қилар экан, ижтимоий тармоқ эгалари энди фойдаланувчилар ёшини тасдиқлаш учун биометрик маълумотлар ёки ҳужжатлар талаб қилиш эҳтимолини ошириши мумкинлигини, бу эса шахсий ҳаёт дахлсизлигини бузиши мумкинлигини таъкидлашди. Шунингдек, VPN технологияси орқали ушбу чекловларни айланиб ўтиш эҳтимоли ҳам кўриб чиқилмоқда.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.