Нархи қарийб $7000 бўлган Porsche қаҳва машиналари бир кунда сотилиб кетди
Баъзида брендлар ўз соҳасига хос бўлмаган маҳсулотларни ишлаб чиқаради. Бу сафар Porsche эътиборни тортди: спорт автомобиллари ишлаб чиқарувчиси ўзининг афсонавий модели — 911 услубида қаҳва машинасини тақдим этди.
50 нафар дўстингизни таклиф қилинг ва iPhone 16 Pro ютиб олинг
Нарх брендга муносиб: асосий модель учун 6555 доллар, Martini Racing кўринишидаги кўк-қизил-қора йўлли версияси учун эса 6949 доллар. Қаҳва машинасини Италиянинг La Marzocco компанияси ишлаб чиққан.
Ҳар иккала версия ҳам — оддий ва Martini Racing 911 донадан ишлаб чиқарилади, бу Porscheʼнинг энг машҳур ва таниқли моделига ишора қилади. Чамаси, қаҳва машинаси бренднинг бойваччаларини ўзига жалб қилди: бутун тиражи бир кундан кам вақт ичида сотиб олинди.