Неймар ёзда «Барселона»га қайтиши мумкин — манба


«Сантос» клубининг бразилиялик ҳужумчиси Неймар ёзги трансфер ойнасида Европа клубига қайтмоқчи. Бу ҳақда Cadena Ser нашри хабар бермоқда.
Манбага кўра, бразилиялик футболчи яна Европага қайтиб, дунёнинг энг кучли лигаларида ўйнашни хоҳлайди. Аммо бунинг учун у топ-клубларни унга ишонишга мажбур қила олиши керак. Мавжуд вариантлар ичида у ҳеч иккиланмай қабул қиладиган ягона таклиф «Барселона» ҳисобланади.
Маълумот учун, Неймар «Сантос»га ўз профессионал фаолиятини қайта тиклаш учун ўтган. У Бразилия чемпионати каби нисбатан енгил мусобақада яна ўзининг энг яхши ўйинини кўрсатишга ҳаракат қилади. Бунгача Неймар 2 йил давомида Саудия Арабистони клубида тўп сурди.
Неймар Каталония клубида 4 йил (2013-2017) ўйнаган. Ушбу давр мобайнида футболчи 123 учрашувда майдонга тушиб 68 бор рақиблар дарвозасини ишғол қилган. Трансфермаркт портали 33 ёшли футболчининг трансфер нархини 15 миллион еврога баҳоламоқда.