РУ
O’Z
UZS
/
/
Тошкентда «Қутқарувчи» ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтди
14.01.2025

Тошкентда «Қутқарувчи» ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтди

Тошкентда «Қутқарувчи» ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтди

«Янги Ўзбекистон киносолномаси» туркуми доирасида суратга олинган «Қутқарувчи» ҳужжатли фильмининг премьераси бўлиб ўтди.

Миллий кино санъати саройида илк намойиши ўтказилган ушбу картина Маданият вазирлиги ҳузуридаги Кинематография агентлиги буюртмаси асосида Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ҳамкорлигида «Ҳужжатли ва хроникал фильмлар киностудияси» томонидан яратилган.

Тадбирда фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари — штаб бошлиғи Санжар Зупаров, Кинематография агентлиги директорининг маслаҳатчиси Сайфулло Ражабов, Фавқулодда вазиятлар вазирлигининг Фахрийлар кенгаши аъзолари, вазирлик академиясининг курсантлари ҳамда фильм ижодкорлари иштирок этди.

Фавқулодда вазиятлар вазирининг биринчи ўринбосари — штаб бошлиғи Санжар Зупаров ҳамда Кинематография агентлиги директорининг маслаҳатчиси Сайфулло Ражабов мазкур фильмнинг мазмуни ҳамда аҳамияти хусусида гапирди.

Тадбирда Кинематография агентлиги ва Фавқулодда вазиятлар вазирлиги раҳбарияти томонидан ҳамкор ташкилотлар ҳамда киноижодкорларга махсус эсдалик совғалари топширилди.

Фильмда қутқарувчиларнинг мураккаб ва масъулиятли фаолияти, уларнинг фавқулодда вазиятларда кўрсатган жасорати ва мамлакатда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги томонидан олиб борилаётган кенг кўламли амалий ишлар  акс эттирилган.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.