26.03.2025
Озода Нурсаидова сирли янгиликни эълон қилди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Хонанда Озода Нурсаидова шов-шувларга сабаб бўлган авария ҳодисасидан сўнг Туркияда даволанаётган модель Сабрина Жабборовага молиявий ёрдам берди.
Интернетда тарқалаётган видеоларга кўра, Нурсаидова кўпчиликдан сир тутган ҳолда моделнинг операцияси учун 15 минг доллар миқдорида пул ўтказиб берган.
Унга ҳамроҳлик қилаётганлар хонанда билан видеоалоқа орқали гаплашиб, раҳмат айтишган ва мартабаси бундан ҳам улуғ бўлишини тилаб дуо қилишган.
Айни вақтда Сабрина операциядан кейинги тикланиш жараёнида. У Туркиядаги касалхонада 8 соат давомида жарроҳлик амалиётини бошдан кечирган.