Қанақа “Яндекс. Станция”ни харид қилган маъқул? Биз бу борада мукаммал вариант (ва Янги йил учун яхши совға) топдик
“Яндекс”да ақлли овоз кучайтиргичлар кўпайди: энди “Мини” ҳам, “Макс” ҳам, “Дуо Макс” ҳам, “Миди” ҳам бор. Хўш, яхши жаранглаши, барча функциялари бўлиши ва ҳамёнга ҳам унчалик таъсир қилмайдиган бўлиши учун улардан қайси бирини танлаш керак? Тоping.uz “Миди” моделини энг мақбул вариант деб топди. Нима сабабдан унинг ўзингиз учун уйга ёки совға сифатида энг яхши танлов деб ҳисобланишини ҳозир сўзлаб берамиз.
Биринчи далил: яхши овоз
Етарли даражада ихчам ҳажмда бўлишига қарамасдан, “Миди” муносиб қабул қилинади. Буларнинг барчаси учта динамика, шунингдек, Room Correction маконни таниб олиш тизими туфайлидир. Овоз кучайтиргич қайси хонада турганини билади ва унинг ўлчамларини аниқлайди. Бундан келиб чиқиб, қурилма максимал даражада яхши эшитишга эришиш мақсадида ижро созламаларини ўзгартиради. Унинг умумий қуввати - 24 Vtга тенг. Иккита юқори частотали динамикаси паст частотали динамика билан биргаликда ишлаб, бу ҳар қандай мусиқа жанрида мувозанатли товушни узатади.
Иккинчи далил: станция сизнинг буйруқларингизни аниқ эшитади
“Станциялар”нинг барча йўналиши нафақат мусиқа, балки ақлли уй ёрдамчиси ҳақида ҳамдир. Ёрдамчи Алиса билан мулоқот овоз орқали амалга оширилади, шу сабабли тизимнинг буйруқларни яхши эшитиши муҳим саналади. Бу ишни тўртта микрофон бажаради. Улар ҳатто катта хонада ҳам овозни билиб олишади, бунда овоз кучайтиргичга яқинлашиш шарт бўлмайди.
Учинчи далил: Интернетсиз ҳам талабномаларнинг тезда бажарилиши
Бу иккинчи далилнинг давоми бўлиб, станция сизни эшитишидан ташқари, ҳамма нарсани тезда бажарса, яхши бўлар эди. Бу ерда буйруқларни аниқ ва тезкор таниб олишга мўлжалланган махсус нейрон процессор ёрдам беради. Ҳар қандай “Яндекс. Станция” - ақлли уйнинг ҳақиқий бошқарув маркази ҳисобланиб, чироқларни, ақлли маиший техника (чойнак, мультиварка) ва бошқаларни ёқиш ҳамда ўчириш имконини беради. Айрим ҳолларда интернетсиз буларнинг барчаси ишлашдан тўхтайди. Аммо “Миди”да бундай эмас: унинг процессори маълумотларни серверга жўнатмасдан туриб, талабномаларга “темир”нинг ўзида ишлов бериш учун етарли даражада қувватга эга. Демак, қурилмага фақат электр токи керак бўлади - у ҳатто интернетсиз ҳам сизнинг уйга тегишли буйруқларингизни бажара олади.
Тўртинчи далил: бу бутунлай “уйдан туриб бошқариш пульти”
“Миди” Zigbee протоколини қўллаб-қувватлайди, бунинг натижасида ақлли қурилмалар (розеткалар, чироқлар, маиший техника) ягона тармоққа бирлаштирилади. Шундай қилиб, ёқиш ёки ўчириш сценарийларини юклаш ёки шунчаки овозли буйруқларни бериш мумкин бўлади. Ва агар бу қандайдир кераксиз дабдабадек туюлса, ишонинг - бир неча кундан кейин сиз бунга кўникасиз ва унингсиз олдин қандай яшаганингизга ҳайрон қоласиз.
Бешинчи далил: у ерда яна дисплей ҳам мавжуд
Станциянинг олд панелида вақт, об-ҳаво каби асосий маълумотлар кўрсатиладиган экран мавжуд. Дисплейнинг равшанлиги бошқарилади, шу сабабли овоз кучайтиргич каравоть ёнидаги тумбочкада турган бўлса ҳам, тунда ёруғлик халақит бермайди. Қолаверса, агар “Миди” кўриш майдонида бўлса, овоз сўровисиз дисплейга қараб, ўша об-ҳавони билиб олиш жуда қулай.