Фарзандингиз улғайгунча кўрсатиш керак бўлган энг яхши мультфильмлар рўйхати
Ўтган авлод болалари учун мультфильмлар маълум даражада танқис бўлган бўлса, бугунги кунда танлов жуда кенг. Албатта, кўплаб ёрқин эртаклар орасидан болаларга ҳақиқатан ҳам муҳим ҳаётий нарсаларни ва одамлар ўртасидаги муносабатларнинг нозик томонларини тушунишга ёрдам берадиганларини топиш керак.
Мана энг яхши мультфильмлар, уларнинг ҳар бири ўз ҳикоясини сўзлайди, болалар эса уни ўзларида синаб кўришлари ва кўп янги нарсаларни ўрганишлари мумкин.
Этик кийган мушук 2: Сўнгги тилак / Puss in Boots: The Last Wish, 2022 (АҚШ)
Этик кийган мушук деярли барча умрини сарфлаган, 9 тадан атиги 1 таси қолган. Шунга қарамай, қаҳрамонимиз афсонавий сўнгги тилагини топиш ва барча йўқотган ҳаётларини қайтариб олиш учун янги қизиқарли саргузаштга отланади.
Этик кийган мушук болаларга чаққонлик ва зукколик ҳаётда муваффақиятга эришишга ёрдам беришини ҳам ўргатади.
Балерина / Ballerina, 2016 (Франция, Канада)
Балерина мультфильмининг сюжети ўз орзуси — раққоса бўлиш орзусидаги етим қиз атрофида ривожланади. У Парижнинг машҳур мактабига келади, лекин орзусига эришиш йўли осон бўлмайди.
Асарнинг асосий ғояси: нафақат ўзингизга ёққан нарсани қилиш, мақсад сари интилиш, балки ҳақиқий истакларингиз нимада эканини тушуниш ҳам муҳимдир. Яна шуниси ҳам муҳимки, машғул бўлган ишингиз бошингни айлантириб, бошқаларга юқоридан қарашга мажбур қилмаслиги керак.
Қояда яшовчи Понё балиғи / Ponyo on the Cliff by the Sea, 2008 (Япония)
Сеҳргар ва денгиз маъбудасининг қизи бўлган кичкина қизиқувчан Понё балиғи ўз уйидан сузиб чиқиб, одамлар дунёсига тушиб қолади. У кичкинтой Сооске билан дўстлашишга муваффақ бўлади ва энди балиқ фақат бир нарсани — одам бўлишни хоҳлайди.
Ушбу мултфилмдаги ҳамма нарса яхшилик, сабр-тоқат, дунёга очиқлик ҳамда дўстлик ва ўзаро ёрдам тушунчасини ўргатади.
Таътилдаги махлуқлар / Hotel Transylvania, 2012 (АҚШ)
Граф Дракула бошчилигидаги жуда харизматик махлуқлар бегона кўзлардан яширинган меҳмонхонада яшамоқда. Дракула севимли қизини тарбиялайди, уни душманона дунёдан ҳимоя қилади. Бироқ ҳамма жойда ҳозир бўлган сайёҳлар меҳмонхонага кириб қоладилар ва бир маромдаги ҳаёт издан чиқади.
Мультфильм болаларга инсонни ташқи кўринишига қараб баҳоламаслик кераклигини тушунишга ёрдам беради, чунки энг муҳими унинг ички дунёсидир. Оила — ҳаётимиздаги энг қадрли нарса, лекин болалар ва ота-оналар ҳар доим ҳам бир-бирини тушунишмайди. Болалар ота-оналарининг ортиқча ғамхўрлигини кечиришлари, ота-оналар эса ўз фарзандларига кўпроқ эркинлик бериш кераклигини тушунишлари лозим.
Омад / Luck, 2022 (АҚШ, Испания)
Сем Гринфилд — коинотдаги энг омадсиз қаҳрамон. Тақдирнинг кутилмаган бурилишида у ажойиб Омад мамлакатига тушиб қолади ва у ерда ўз омадини қайтариш учун ажойиб сеҳрли мавжудотлар билан бирлашади. Сеҳр-жоду ва саргузаштларга бой бу ҳаяжонли воқеа ҳеч кимни бефарқ қолдирмайди.
Мултфилм шуни ўргатадики, баъзан омадсизликлар кучлироқ бўлиш ва исталган нарсага эришиш учун зарур бўлади.
Сенинг исминг / Your Name, 2016 (Япония)
Токиолик йигит ва қиз ҳақидаги ҳикоя ўсмирларга ёқади. Ёшлар улар ўртасида ғалати ва тушунтириб бўлмайдиган боғлиқлик борлигини пайқайдилар. Тушда улар таналарини алмаштирадилар ва бир-бирларининг ҳаётларини яшайди. Аммо бир куни бу қобилият йўқолади ва улар нима бўлганини аниқлашга қарор қилишади.
Мультфильм томошабинларга тасодиф ҳаётда қандай роль ўйнаши, ҳақиқий муҳаббатни қандай фарқлаш ва нима учун вақт чин туйғуларга ҳамда ёшликнинг ёрқин стихиясига қарши ожиз эканлиги ҳақида ўйлашга имкон беради.
Паранорман ёки зомбиларни қандай ўргатиш мумкин / ParaNorman, 2009 (АҚШ)
Бутун кичкина шаҳарча Норманга умид боғлаган. Ахир унинг ғайриоддий қобилияти бор — аҳолини безовта қилаётган арвоҳлар билан мулоқот қилиш қобилияти. Фақат у қадимий лаънатни бекор қилишга қодир.
Бироз ваҳимали мултфилм муҳим муаммони етказиш учун асабларни қитиқлайди: биз тушунмаган нарсадан қўрқамиз ва ўйламасдан қўрққан нарсамизни йўқ қилишга ҳаракат қиламиз. Баъзида эса шунчаки ёрдам қўлини чўзиш ва ҳамдардлик билдириш кифоя.