Tashkent City боғининг барча кириш йўллари автомобиллар учун ёпилди
25 декабрдан бошлаб Tashkent City боғининг барча кириш йўллари автомобиллар учун ёпилади.
Маъмурият байрам кунлари пиёдалар хавфсизлигини таъминлаш мақсадида автомобиллар кириши вақтинчалик тақиқланганини маълум қилди.
2024 йил 25 декабрдан 2025 йил 10 январгача боғнинг барча кириш қисмлари автомобиллар учун ёпилади.
Маълум қилинишича, транспорт воситалари эгалари ўз машиналарини Boulevard турар-жой мажмуасининг тўғридан-тўғри боғга кириш имкони бўлган ер ости тўхташ жойида қолдириши мумкин. Ушбу автотураргоҳга Фурқат кўчаси орқали кирилади.
Tashkent City Mall автотураргоҳи ва банклар яқинидаги автотураргоҳ ҳам ташриф буюрувчилар учун очиқ бўлади. Автотураргоҳга кириш белгиланган тарифлар бўйича амалга оширилади.
Боғ одатдагидек пиёдалар учун очиқ. Паркка такси ёки жамоат транспортида бориш осонроқ.