верхний на лендинг кино
РУ
O’Z
UZS
/
/
Андижонда 300 метрли осма кўприк қурилмоқда
27.11.2024

Андижонда 300 метрли осма кўприк қурилмоқда

Андижонда 300 метрли осма кўприк қурилмоқда

Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани тоғларида 45 метр баландликда узунлиги 300 метр бўлган осма кўприк қурилмоқда. У туристик масканга тегишли бўлиб, тез орада фойдаланишга топширилади. Кўприк битгач, ундан бир вақтнинг ўзида 40 нафар саёҳатчи фойдаланиши мумкин.

image

Kino va seriallarni 7 kun bepul tomosha qiling

icon

Андижон вилоятининг Хўжаобод тумани тоғларида 45 метр баландликда осма кўприк қурилмоқда.

Вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабарига кўра, бу президентнинг туризм соҳасини ривожлантириш бўйича берган топшириғи доирасида бажарилмоқда.

Кўприкнинг узунлиги 300 метр. Унинг қурилиши тез орада якунланиб, фойдаланишга топширилиши кутилмоқда, дейилади хабарда.

Кўприк туристик масканлардан бирига тегишли бўлиб, «Орзу» деб номланади, ундан бир вақтнинг ўзида жами 40 нафар саёҳатчи фойдаланиши мумкин.

Вилоят ҳокимлиги Хўжаободда бу каби янги ташаббусларни амалга ошириш ҳаракатлари давом этишини маълум қилди.

Бу қизиқ

нижний на лендинг кино

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.