Алиса со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури йўлга қўйилади
14.11.2024

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури йўлга қўйилади

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида биринчи темирйўл саёҳат дастури йўлга қўйилади

Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида «Ипак йўли» темирйўл саёҳати тури йўлга қўйилади. Олмаота–Туркистон–Тошкент–Олмаота йўналиши бўйича биринчи рейс 2024 йил 16 ноябрь куни йўлга чиқади. 4 кунлик тур сайёҳларга Буюк Ипак йўли излари бўйлаб саёҳат қилиш имконини беради.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Қозоғистонда «Ипак йўли» темир йўл саёҳати йўналиши йўлга қўйилади. Олмаотa–Туркистон–Тошкент–Олмаота йўналиши бўйича биринчи рейс 2024 йил 16 ноябрь куни йўлга чиқади, дея хабар берди Қозоғистон Туризм ва спорт вазирлиги.

«4 кунлик халқаро темирйўл саёҳати сайёҳларга қадимий шаҳарлар атмосферасига шўнғиш ва Буюк Ипак йўли излари бўйлаб саёҳат қилиш имконини беради. Йўналиш Туркистон ва Тошкентнинг асосий диққатга сазовор жойларини қамраб олади. Сайёҳларга қулайлик яратиш мақсадида тур дастурига гид ҳамроҳлиги, овқатланиш, транспорт хизматлари ва кириш чипталари киритилган», — дейилади хабарда.

«Биргаликда олиб борилган саъй-ҳаракатлар натижасида биз икки давлатни боғлайдиган ноёб темирйўл саёҳатини яратишга муваффақ бўлдик. Бой маънавий ва тарихий меросни ўрганишни хоҳловчи бошқа мамлакатлардан келган фуқаролар ва сайёҳларимиз учун саёҳат янада қулай ва оммабоп бўлади. Бу Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасида туризмни ривожлантириш ва маданий алоқаларни мустаҳкамлаш йўлида муҳим қадам бўлди», — деди Қозоғистон туризм ва спорт вазири ўринбосари Ержан Еркинбаев.

Саёҳатчилар Марказий Осиёнинг энг қадимий шаҳарларидан бири — муҳим савдо тармоғи бўлган Ўтрорни кўришлари мумкин бўлади. Саёҳат дастуридан Аристон-бобо мақбараси, «Ҳазрат Султон» тарихий-маданий қўриқхона-музейи, Марказий Осиёдаги энг йирик «Карвонсарой» сайёҳлик мажмуасига ташриф буюриш ҳам ўрин олган. Тошкентда экскурция иштирокчиларига нафақат тарихий жойлар, балки шаҳарнинг замонавий тараққиёти билан ҳам яқиндан танишиш имконияти яратилмоқда.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.