Об-ҳаво маълумоти: 15–17 февраль кунлари ҳарорат 16 даражага кўтарилади


Ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади.
Қорақалпоғистон Республикаси ва Хоразм вилояти


Ҳаво бироз булутли бўлади, 15-16 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин, 17 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 1-6° совуқ, кундузи 15-16 февралда 3-8° илиқ, 17 февралда 6-11° илиқ бўлади.
Бухоро ва Навоий вилоятлари


Ҳаво бироз булутли бўлади, 15-16 февралда айрим жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлиши мумкин 17 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 2° совуқ-3° илиқ, Навоий вилоятининг шимолида 1-6° совуқ, кундузи 15 февралда 5-10° илиқ, 16 февралда 3-8° илиқ, 17 февралда 8-13° илиқ бўлади.
Тошкент, Сирдарё, Сирдарё ва Жиззах вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 15 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 16 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 17 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 0-5° илиқ, кундузи 15 февралда 5-10° илиқ, 16 февралда 3-8° илиқ, 17 февралда 7-12° илиқ бўлади.
Қашқадарё ва Сурхондарё вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 15 февралда баъзи жойларда ёмғир ёғиши мумкин, 16 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади, 17 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 15-16 февралда 0-5° илиқ, 17 февралда 2-7° илиқ, кундузи 15 февралда 10-15° илиқ, 16 февралда 6-11° илиқ, 17 февралда 11-16° илиқ бўлади.
Андижон, Наманган ва Фарғона вилоятлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 15 ва 17 февралда ёғингарчилик кутилмайди, 16 февралда баъзи жойларда ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 15-16 февралда кечаси 2° совуқ-3° илиқ, кундузи 3-8° илиқ, 17 февралда кечаси 0-5° илиқ, кундузи 6-11° илиқ бўлади.
Республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудлари

Ҳаво бироз булутли бўлади, 15-16 февралда баъзи жойларда қор ёғади, 17 февралда ёғингарчилик кутилмайди. Айрим жойларга туман тушиши мумкин. Ғарбий шамол йўналишини ўзгартириб, шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади. Ҳарорат кечаси 3-8° совуқ, кундузи 3° совуқ-2° илиқ бўлади.