наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Ўзбек шоу-бизнесининг ҳамон оила қурмаган маликалари
22.10.2024

Ўзбек шоу-бизнесининг ҳамон оила қурмаган маликалари

Ўзбек шоу-бизнесининг ҳамон оила қурмаган маликалари
Муаллиф

Инсонлар доим ўз бахтини кутиб яшайди. Аммо оила деб аталмиш янги ҳаёт остонасидан кириш айримларни узоқ куттириб қўяди. Ушбу мақолада ҳали ҳам турмушга чиқмаган ўзбек-шоу бизнеси юлдузлари ҳақида маълумот берамиз.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Озода Нурсаидова — 50 ёшда

Хонанда Озода Нурсаидова октабр ойида 50 баҳорни қаршилади. Унинг тўйи ва оммадан яшираётган фарзанди билан боғлиқ миш-мишлар бир неча марта тарқалган.

Бироқ хонанда ушбу гап-сўзларни рад этиб келади. Унинг клипларида чиқадиган Абдуллоҳ исмли бола хонанданинг эмас, синглиси Нилуфар Нурсаидованинг фарзанди ҳисобланади.

Хонанда интервьюларининг бирида шахсий ҳаёти ҳақидаги саволга қисқагина қилиб «Шахсий ҳаётим бор, лекин уни оммага кўрсатгим келмайди», — дея  жавоб берганди.

Манзура  — 46 ёшда

Хонанда Манзура 2024 йилнинг 21 февралида 46 ёшни қаршилади. Бир неча йил аввал у машҳур режиссёрнинг турмуш ўртоғи экани ҳақидаги гап-сўзлар тарқалганди. Аммо хонанда бу каби миш-мишларга ойдинлик киритмаган. Фақатгина у онаси ва севимли мушуги билан бирга яшашини маълум қилган.

У 2020 йилда Instagram саҳифаси орқали турмуш қурмагани ва фарзандсизлиги ҳақидаги саволлар дилини вайрон қилишини билдирган эди. «Инсоннинг ҳаётида, албатта, дўстлари бўлади, фақат биз буни ҳар доим ҳам англамаймиз. Энг яқин дўст — бу сенинг ота-онанг. Улар дунёдан ўтганидан кейин сенга ҳамиша ҳамроҳ ва дўстинг Аллоҳ.

Ҳар бир ота-она ўз фарзандининг келажакдаги тақдирини ўйлаб, Аллоҳга омонат қилиб, дунёдан ўтади. Ҳаракат қилинг, имкон қадар улар билан вақт ўтказишга ва яна уларни рози қилишга», — деганди хонанда.

Ситора Фармонова — 40 ёшда

Актриса Ситора Фармонова 2024 йилнинг 20 августида 40 ёшни қаршилади. Бир неча кун олдин санъаткор унаштирилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Аммо шундай бўлсада, биз уни ушбу рўйхатга қўшишга қарор қилдик. Чунки Фармонова ҳам узоқ йиллар давомида турмушга чиқмагани учун диққат марказида бўлиб келган.

Актрисанинг онаси Замира Фармонова кўрсатувларнинг бирида таниқли актёр Азиз Раметов қизининг қўлини сўрагани ҳақида сўзлаб берганди. Шунингдек, катта Фармонова қизига совчи қўйганлар санъатни ташлашини талаб қилишини айтган.

Феруза Норматова — 35 ёшда

Маҳоратли актриса Феруза Норматова бу йил 35 ёшни қаршилади. Афсуски, у ҳам ҳамон оила қургани йўқ. Актрисанинг Шаҳзод Султонов билан яқинлиги ҳақида гап-сўзлар тарқалганди. Аммо улар шу-шу оила қуришмади.

Актриса Instagram орқали «Ўзингиздан 1-2 ёш кичик бўлган инсонга турмушга чиқармидингиз?» деган саволга қуйидагича жавоб берганди.

«1-2 ёш кичкина бўлса ҳам турмушга чиқавераман, фақат ўзимни одамим бўлсин. Фақат мени севсин. Шундай одам бўлса ёшининг ҳам фарқи йўқ», — деб ёзганди Феруза Норматова.

Юлдуз Ражабова — 35 ёшда

Йил сўнггида 33 баҳорни қаршилайдиган актриса Юлдуз Ражабованинг шахсий ҳаёти ҳам доимгидек сокин. Фақатгина «Мендирман Жололиддин» сериалининг тақдимот маросимида бош роллар ижрочилари Эмре Кивилжим ва Юлдуз Ражабова ўртасида ўзаро илиқ, дўстона ва самимий муносабатлар борлиги кўзга ташланганди.

2021 йилнинг 23 декабрь куни актёр саҳифасига Юлдуз билан тушган суратини жойлаб, «Туғилган кунинг билан, севгилим», деб уни таваллуд куни билан табриклаган. Аммо ўшандан бери жуфтлик оила қуриши ҳақида бирор хабар берилмади. Уларнинг ҳозирги муносабати ҳам қоронғу.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.