18.04.2025
Раъно Зокирова кутилмаган катта янгиликни эълон қилди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Актриса Раъно Зокирова муаллифлигидаги «Мени кечир» кўрсатуви «Ёшлар» телеканалида эфирга узатилади.
Санъаткор бу ҳақда 18 апрель куни тонгда маълум қилди. Қайд этилишича, ҳозирда лойиҳанинг навбатдаги сони суратга олинмоқда.
Унда актриса Муножот Алимбоева ҳам қатнашиши ҳақида маълумотлар мавжуд. Кўрсатув қачон эфирга узатилиши ҳақида ҳозирча маълумот йўқ.
Шунингдек, Зокирова видео давомида «Мовий гумбазлар» хиёбонида сайр қилаётгани, бу ерда энг гўзал ёшлик йиллари ўтганини айтган.