Муниса Ризаеванинг очиқ кийими танқидларга сабаб бўлди (фото)
Хонанда Муниса Ризаеванинг оилавий ҳаёти сўнгги вақтларда кўплаб муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. У эълон қилган расмли пост ҳам муҳокамадан четда қолмади.
Таниқли санъаткор Муниса Ризаева айни пайтда Аргентина пойтахти Буэнос-Айрес шаҳрида яшамоқда. У турмуш ўртоғи билан туғруқ таътилини ўтказмоқда.
Хонанданинг Instagramʼдаги саҳифасида 16 ноябрь куни фотопост эълон қилинди. Унда Ризаевани қор ҳарир мато билан тўсилган тўлиқ қора либосда кўришимиз мумкин.
Бундай ноодатий услуб мухлислар томонидан турлича қарши олинди. Айримлар хонандага кийим ярашганини ёзса, бошқалар миллийликдан ташқарига чиқиш яхши эмаслигини таъкидлаган.
Ушбу расмга шоу-бизнеснинг таниқли вакиллари ҳам фикр билдирган. Жумладан, Шаҳзода Муҳаммедова, Зарина Низомиддинова ва Шабнам Сурайё Ризаевага бетакрор дея таъриф берган.