Россияда машҳур «Севги изтироби» турк сериалининг маҳаллий талқини суратга олинади


«Севги изтироби» (Кара севда) турк сериали дунё бўйлаб энг машҳур сериал лойиҳалари рўйхатига кирган. Айтиш жоизки, айнан шу кўп қисмли асар Туркияда биринчи бўлиб «Эммй» мукофотини қўлга киритишга муваффақ бўлган.
«Қалб эшигимни қоқ» сериалининг русча версиясидан сўнг, россиялик киноижодкорлар яна бир машҳур лойиҳани қайта суратга олишга қарор қилишди. NORM Production компанияси «Севги изтироби» сериалини адаптацияси билан шуғулланади.
Мазкур ремейк ҳақида ҳозирча ҳеч қандай маълумот йўқ. Бироқ, биринчи мавсумнинг 85 қисмдан иборат бўлиши ва унинг премьераси 2026 йилдан олдин бўлмаслиги маълум.
Оригинал (турк) версиясида бош ролларни Бурак Ўзчивит, Неслиҳан Атагул ва Каан Урғанчиўғли ижро этишган. Россия юлдузлардан кимлар уларнинг ўрнини эгаллаши ҳали номаълум. Ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари Ўзчивит яна Камал ролига қайтиши мумкинлиги ҳақида ҳазиллашмоқда, чунки у илгари ҳам россиялик киноленталарида суратга тушган.