Тошкентда қарийб 2 мингта атиргулдан гулдаста тайёрланди
Тошкент шаҳридаги гул дўконлардан бири 2 мингга яқин атиргулдан йирик букет тайёрлади.
Премиум тоифадаги буюртмаларни қабул қилувчи Vetka гулдўкони Тошкент шаҳрида илк бор 1701 дона оқ атиргулдан иборат гулдаста тайёрлади.
Дўконнинг Instagramʼдаги саҳифасида хабар берилишича, бу гулдастани тайёрлаш учун 4 нафар флорист 5 соатдан кўпроқ вақт давомида меҳнат қилган.
«Ушбу ноёб сават ўзининг гўзаллиги билан барча йўловчиларни ҳайратда қолдирди ва ҳақиқий санъат асарига айланди», деб таъкидланган видео остидаиг изоҳда.
Қайд этилишича, ушбу гулдаста Диана Ли исмли 22 ёшли қизга туҳфа этилган. У гуллар билан тушган суратини тармоққа жойлаб, ҳар бир гул ўзига хос тарихга эгалигини ёзган.