18.04.2025
Саратонни енгган Раъно Шодиеванинг ҳаёти ҳақида клип олинди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Хонанда Равшан Собиров «Хаста бўлма» деб номланган қўшиғига клип суратга олди.
Клип воқеалари актриса Раъно Шодиеванинг ҳаётидан олинган. Картина 10 апрель куни премьера қилинди.
Ушбу видео остида актрисанинг кўплаб яқинлари барчаси ўтгани рост бўлсин, дея ёзиб қолдирган. Видеога қарийб 40 минг киши лайк босган.
Шунингдек, изоҳларда жуда кўплаб инсонлар ўзи, турмуш ўртоғи, ота-онаси, дўсти ёки яқин таниши айнан саратон касаллиги билан олишаётганини айтиб, улар шифо топиши учун дуо сўраган.