наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
“Visa Fashion Week Tashkent” 2024-йил ноябрь: дизайнерлар коллекциялари ва кўплаб стритстайл образлари
18.11.2024

“Visa Fashion Week Tashkent” 2024-йил ноябрь: дизайнерлар коллекциялари ва кўплаб стритстайл образлари

“Visa Fashion Week Tashkent” 2024-йил ноябрь: дизайнерлар коллекциялари ва кўплаб стритстайл образлари
Муаллиф

“Visa Fashion Week Tashkent” расмий равишда якунланди. Маҳаллий Мода Ҳафтасининг тўртинчи мавсуми 14–15-ноябрь кунлари ўтказилиб, нафақат иштирокчилар, балки Ўзбекистон мода ихлосмандлари учун ҳам илиқ таассурот қолдирди. Тадбирда нималар диққатга сазовор бўлди? Қайси маҳаллий ва хорижий дизайнерларнинг коллекциялари кўнгилларни забт этди? Стритстайл қандай қизиқарли образлар кузатилди?

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Ташкилотчилар қарама-қаршилик йўсинидаги моделларни тақдим этишга қарор қилишган кўринади. “COSMODINASS”нинг футуристик коллекцияси зирҳлар, олтин ялтирашлар, эльфлар ва киборгларни эслатувчи моделлар билан бошланиб, уни “OZODA”нинг нафис ва қимматбаҳо коллекцияси алмаштирди. У ерда мўйна, жаболар, ялтираб турувчи кашта ва “нуқтали” (горошек) каби модани севувчилар орасида машҳур бўлган принтлар намойиш этилди.

“Azukar Moreno” ноябрь оқшомига ёрқин ранглар олиб кирди: экологик бренд томонидан яратилган чопонлар, пиджаклар ва халатлар камалакнинг барча рангларида ва йўлбарс табассуми билан безатилган эди. “Azamat Somatov” эса эркаклар кундалик услубига янги қарашларни таклиф қилди: полга етадиган тренчлар, чинос шимлари ва эътиборни тортувчи аксессуарлар.

“AREVIK”нинг қора-оқ коллекцияси, “5-элемент” фильмидаги Мовий лагунадан илҳомланиб, барча кутганлардан ошиб тушди. Унда эко-чарм, металлик элементлар ва кўплаб фактуралар ишлатилган. Айниқса, жакетлардаги эгилган елкалар – бу ҳақиқий мода архитектураси бўлди.

Тадбир меҳмони “GASANOVA” эса кечки мода мавзусида фантазия қилишни таклиф этди: шойи ва ялтироқ либослари, боа элементлари барча иштирокчиларни лол қолдирди. Унинг қироллик услубидаги кеплари эса 2024-йилнинг асосий тренди бўлиши кутилмоқда – бундай образ Янги йил байрами учун айни муддао.

Стриестайл ва янгиликлар

Иккинчи кун якунлари ҳали таҳлил қилинмоқда, бироқ биз дизайнерлардан янги хабарларни кутиб қоламиз. Шу сабаб, Toping услуб ва эстетика Telegram-каналига обуна бўлишни тавсия қиламиз – у ерда сюжетнинг иккинчи қисми билан бўлишамиз. Ҳозир эса “VISA Fashion Week Tashkent””нинг стрицтайл қаҳрамонларига назар ташлаб, энг зўр образни танлаймиз.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.