наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Бу мультфильмлар руҳиятни бузади. Психолог билан яхши ва ёмон мультфильмлар ҳақида гаплашдик ва энг яхши мультфильмлар рўйхатини туздик
25.09.2024

Бу мультфильмлар руҳиятни бузади. Психолог билан яхши ва ёмон мультфильмлар ҳақида гаплашдик ва энг яхши мультфильмлар рўйхатини туздик

Бу мультфильмлар руҳиятни бузади. Психолог билан яхши ва ёмон мультфильмлар ҳақида гаплашдик ва энг яхши мультфильмлар рўйхатини туздик
Муаллиф

Барчамиз мультфильмлар болалар учун ўйин-кулги турларидан бири ва уни банд қилишнинг энг осон йўли эканига ишонишга одатланганмиз. Аммо буни яхшилаб таҳлил қилсангиз, ҳаммаси анча мураккаб. Мультфильмлар боланинг руҳияти шаклланишида катта ҳисса қўшади ва ҳатто билим беради, шунинг учун мультфильмлар ҳам фойдали, ҳам зарарли бўлиши мумкин. Болалар психологи ва арт-терапевт Венера Богдалова билан мультфильмларнинг моҳиятини ошкор қилдик ва бола билан томоша қилишга арзийдиган энг яхши мультфильмлар рўйхатини туздик

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

Боланинг руҳиятини, хулқ-атворини шакллантиришда мультфильмлар муҳим рол ўйнайдими?

“Ҳа, шубҳасиз, мультфильмлар болаларга таъсир қилади. Болалар томоша қиладиган ҳамма нарсаларни ўзлаштиради, қаҳрамонларнинг хулқ-атвор моделларини ўзларига қабул қилади. Бу қаҳрамон ижобий характерга эга бўлса яхши, лекин баъзан антагонист (ёвуз персонаж) бўлиши ҳам мумкин. Шундай ёвуз қаҳрамоннинг ниқобини ўзида синаб кўрган бола, бу билан қандай курашишни билмайди.”

Зарарли мультфильмлар ва уларнинг болаларга таъсири билан боғлиқ амалиётдан ёрқин мисол борми?

Бунга мисол келтиришда “Скибиди-туалет” дарҳол эсга тушади. Айтишим мумкинки, ҳатто бир нечта эпизодларни томоша қилгандан сўнг, болалар ёмон томонга ўзгаради, тажовузкор, қизиққон ва бошқариб бўлмайдиган бўлади.

Тажрибамда бир она фарзандига ушбу сериални томоша қилишни тақиқлаган ҳолат бўлган. Бола эса норозилик билдириб, бақира бошлаган ва ҳар томонлама тажовузкорлик кўрсатган. Болада бу мультфильмга жуда кучли ўрганиб қолиш ҳисси бўлган. Бу жуда ачинарли ҳолат.

Яна бир ҳолат: бир бола ушбу сериал сюжетлари – унитаздан чиққан бошлар, юз ўрнига экран чизилган одамларни чиза бошлайди. Унга бу суратлар қизиқ ва кулгили кўринар, бошқа болалар эса буни тушунмай, ундан ўзларини олиб қочган. Бу бола руҳиятни бузиб, уни бошқалардан ажралиб қолишига, ижобий бўлмаган ҳаёлот дунёсига тушиб қолишига олиб келади.”

“Скибиди-Туалет” нима?

“Скибиди тоилет” россиялик блогер Андрей Герасимовнинг мини-сериалидир. У ижтимоий тармоқларда тарқалиб, YouTube'да миллион марталаб томоша қилинган. Бу эса блогерни “Скибиди”нинг иккинчи мавсумини яратишга ундади: у ерда унитаз бошлилар камерабошлилар билан ўқотар қуроллар билан урушади.

Кўрсатувда ҳеч қандай диалог йўқ, эпизодлар 1 дақиқадан кўп давом этмайди. Сюжет марказида инсон бошли унитазлар бўлиб, улар поп қўшиқчи Неллй Фуртадо ва болгариялик санъаткор Бисер Кингнинг микс қўшиғини “Скибиди Доп Доп Ес Ес” қаторини қайта-қайта куйлайди.

“Скибиди-туалет” болаларни нимаси билан ўзига ром этади? Динамикаси ва оддий сюжети, ғалати персонажлар ва хаотик сурати билан бўлса керак. Буларнинг барчаси, албатта, боланинг ривожланиши учун эмас, аксинча, унинг зомбиланишига олиб келади. Кўплаб психологлар айнан шундай фикрга келди.

Мультфильмларни қандай тўғри томоша қилиш керак? Болалар учун яхши мультикларни қандай танлаш керак?

“Аввало, ота-оналарга болалар билан биргаликда мультфильмларни томоша қилишни тавсия қилардим. Ёки ҳеч бўлмаганда, айниқса кечқурун ва таътилда улар нимани томоша қилаётганларини назорат қилишни тавсия қиламан. Мультфильм танлашда қуйидагиларга эътибор бериш керак:

  • Сурат. Аниқроқ қилиб айтганда, мультфильмда кадрлар қанчалик тез ўзгариши. Экрандаги жуда ҳам тез суръатда ўзгарадиган кадрлар ва ортиқча динамика нафақат боланинг кўриш қобилиятига, балки унинг руҳиятига ҳам ёмон таъсир кўрсатади.
  • Сюжет. Қаҳрамонлар нима ҳақида гапиради? Уларнинг мақсади нима, улар нималар сари етаклаяпти. Таълимий мультфильмларни танланг, шунингдек боланинг бошқаларнинг ҳис-туйғуларини қалбан сезиб, уларга ижобий жавоб беришга ундайдиган мультфильмларни танланг. 

Бирга томоша қилгандан кейин болага саволлар бериш, муҳокама қилиш яхши. Масалан: Қайси қаҳрамон сенга кўпроқ ёқди? Унинг қайси характер хислатлари сенга кўпроқ ёқди?”

Болага салбий қаҳрамон ёқса, нима қилиш керак?

“Бу ҳолда катталар қуйидаги саволни бериши мумкин – нега айнан шу қаҳрамон? Агар у курашса (масалан, Ҳалк каби) ва ҳаммани мағлуб этса, у ҳолда яна бир савол туғилади – нима учун? Фикрлашга ёрдам беринг. Балки у кимнидир қутқарар? Нега унга бу куч керак? Катталардан бирор ким болага буни тушунишига ёрдам бериши ва фақат жанг қилгани учун ёқтириш каби фикрлардан узоқ бўлишига ёрдам бериш лозим”.

Мультфильмларни томоша қилишни неча ёшда бошлаш керак?

“Қанча кеч бўлса, шунча яхши. Умуман олганда, 3 ёшгача мультфильмларни кўрсатиш бефойда, болани бошқа ўйин ва ривожланиш ишларига жалб қилиш ва тўғри ўрнак кўрсатган маъқул.

Агар ота ёки она доимо гаджетларда ёки телевизор олдида ўтирса, бола уларининг хулқ-атворидан нусха олиб, тақлид қилишни бошлайди. Болаларга иложи борича энг яхши кўникмаларимизни ўтказишга ҳаракат қилайлик: агар она пиширишни яхши кўрса, пирогларни бирга пиширинг, агар ота велосипедда юрса, оилавий велосипед сайрга чиқинг.

Эсингизда бўлсин, ота-оналарга қизиқарли бўлган нарсаларга бола ҳам қизиқади”

Яқинда ҳис-туйғулар ҳақидаги “Бошқотирма 2” мультфильмининг премераси бўлди. Бу мультфильм томоша қилишга арзийдими?

“Ҳа, томоша қилишингиз мумкин, аммо катта ёшдаги болалар учун ва, айтиб ўтганимиздек, ота-оналар назорати остида. Кўриш жараёнида турли саволлар бериш, барча қаҳрамонлар, ҳис-туйғуларни муҳокама қилишга ҳаракат қилинг. Мен буни кўриш керак бўлган мультфильм деб айта олмайман, лекин тақиқламайман ҳам.”

Мультфильмларни кунига неча дақиқа томоша қилиш керак?

“Бу кўрсаткич ёшга қараб фарқланади. 3-5 ёшли болага мультфильмларни кунига бир нечта сеансларга бўлган ҳолда, максимал 20 дақиқа давомида кўрсатишни тавсия қиламан. Агар катта ёшдаги болалар (5-7 ёш) ҳақида гапирадиган бўлсак, унда вақт кўпайиши мумкин – масалан, 1 соатгача.  Шу ўринда, бугунги кунда долзарб бўлган муҳим муаммони ёритиб ўтмоқчиман.

Кўпчилик оналарда телевизорни ёқиб, кун бўйи кўрсатиб ётиш одати бор. Ота-оналар шу тарзда бола экран ва реал ҳаёт ўртасида қолганини, бола бу ерда ҳам, у ерда ҳам эмаслигини тушунмайди.

Кейинчалик болага ижтимоийлашиш, бирор иш билан шуғулланиш, бирор нарсани яратиш жуда қийин бўлади. Шунинг учун телевизорни фон режимида қўйманг. Бола билан уни ривожлантиришга ёрдам берадиган бирор нарсалар ясанг, бирга ўйнанг, чизинг.”

Мультфильм томоша қилган ҳолда болани овқатлантириш мумкинми?

“Йўқ, бу умуман тақиқланган. Ҳафтада камида бир марта бутун оила даврасида ўтириб овқатланиш каби оилавий анъаналарни яратиш керак. Дастурхон атрофида меҳрли оилавий мавзуларда суҳбатлашиш ёки қоида бўйича жим ўтириб овқатланиш мумкин. Айнан ана шундай ҳолларда бола оиланинг қадрини англай бошлайди.”

Психологнинг фикрига кўра болалар учун энг яхши мультфильмлар ва мультсериаллар

“Яхши мультфильмлар боланинг ривожланиши, ҳис-туйғуларини англаши, атрофдаги дунёни қабул қилиши ва қадрлашига ёрдам беради”, дейди мутахассис.

Психолог билан биргаликда болалар билан кўриш учун энг яхши 10 та мультфильмни туздик. Сақланг ва йўқотманг.

Мира ва Гоша ҳақида (4 ёшдан)

Ҳиссий интеллект учун. Ушбу мультфильмлар тўплами болага оила билан яхши муносабатлар қуришни ўргатади ва у нафақат болалар, балки ота-оналар учун ҳам фойдали бўлади: унда ўзингиз ва бола руҳиятига шикаст етказмасдан, қийин вазиятлардан оқилона чиқишнинг яхши намуналари мавжуд.

Флора жамоаси (4 ёшдан)

Табиат ва экологияга бўлган муҳаббатнинг ривожланиши учун. Асосий қаҳрамон Флора ва унинг дўстлари сайёрани ўрганади, атроф-муҳит муаммолари билан танишади. Мультфильм нима учун атроф-муҳитни муҳофаза қилиш, сайёрамизни тоза ва тўғри сақлаш кераклиги ҳақида аниқ тушунча беради.

Профессор Почемушкин (4 ёшдан)

Умумий ривожланиш учун. Болалар ҳаётининг илк йилларида пайдо бўладиган энг муҳим (ва баъзан қийин) саволларга жавоб топиш мумкин бўлган энциклопедия-сериали.

Буюк табиат энциклопедияси (4 ёшдан)

Ҳайвонот олами билан танишиш учун. Фауна ҳақида мультфильм бўлиб, у ерда ҳайвонот дунёси яхши тушунтирилган ва кўрсатилган. Табиат ва кичик ака-укаларимизни қадрлаш, севиш ва ғамхўрлик қилишни ўргатади.

Микрополис (4 ёшдан)

Шахсий гигиена ҳақида. Шуниси қизиқки, мультфильмнинг асосий қаҳрамонлари инсон ошхонасида яширин ҳаёт кечирадиган ва у ерда ҳақиқий шаҳар қуриб олган микроблардир! Фарзандингизга гигиена қоидаларини таништириш, шунингдек, уларни бактериялар дунёси билан таништиришнинг ажойиб усули.

Позновалов жамоаси (5 ёшдан)

Ёмон одатлар ҳақида. Ёмон одатлар: спиртли ичимликлар, чекиш, гаджетларда доимий ўтириш ва уларнинг ҳаётга салбий таъсири ҳақида маълумот берувчи мультсериал. Болалар учун жуда фойдали бўлади.

Фиксиклар (5 ёшдан)

Техника ва технология ҳақида. Ушбу мультсериал техноген дунёда ҳамма нарса қандай ишлашини осон тарзда тушунтиради. Фиксик-қаҳрамонлар билан болалар таниш нарсалар ҳақида жуда кўп янги ва қизиқарли нарсаларни ўйин-кулги тарзида ўрганадилар, технологиядан эҳтиёткорлик билан ва хавфсиз фойдаланишни билиб оладилар.

Саёҳатчи Дора (5 ёшдан)

Ўйин шаклида таълим олиш. Юқори сифатли фикр-мулоҳазаларга эга, жуда қулай бўлган интерактив мультфильм. Рақамлар, инглиз тилини ўрганишга ёрдам беради ва болани ҳар томонлама ривожлантиради.

Эмбер билан хавфсизлик ҳақидаги дарслар (4 ёшдан)

Дунёдаги хавфсизлик қоидалари ҳақида. Мультсериалда ҳар бир бола билиши керак бўлган хавфсизлик қоидалари ҳақида ҳикоя қилинади ва ўзини уйда, шаҳарда, дунёда қандай тутишни ўргатади.

Бола, крот, тулки ва от

Вояга етган ва фойдали қадриятлар билан танишиш учун. Мультфильм муҳаббат, бирор ким ёки нарсани шартсиз қабул қилиш ва қўллаб-қувватлаш қадриятларини шакллантиради. Вояга етишга тайёргарлик кўриш, ҳамдардликни шакллантириш учун ёрдам беради. Айниқса уни 1-синфга боришдан олдин болага кўрсатиш яхши.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.