Ситора Фармонова турмуш ўртоғи ким эканини маълум қилди
Машҳур актриса Ситора Фармонованинг унаштирув маросими бўлиб ўтганди. У турмуш ўртоғи ҳақида бир қанча маълумотларни очиқлади.
Тошкент шаҳрида 3 ноябрь куни «Заковат»нинг навбатдаги турнири бўлиб ўтди. Унда Ситора Фармонова бошловчилик қилди.
Тадбирда қатнашган журналист Сардор Комилов актрисани тўйи ҳақидаги саволлар билан сўроққа тутган ва бир қанча қизиқарли жавобларни олган.
Санъаткорнинг айтишича, бўлажак умр йўлдоши ўзи билан баравар, яъни 1984 йилда туғилган. Дубайда тадбиркорлик билан шуғулланади. Миллати ўзбек.
«Оилавий дўст бўлганмиз. Совчилик орқали муносабат қурдик. Озғин эмас, семиз эмас, кал ҳам эмас», — деб таъкидлаган актриса.
Маълум қилинишича, актрисанинг бўлажак турмуш ўртоғининг исми Муҳаммад. У барча яқинларини тўйга таклиф қилганини айтган, аммо никоҳ оқшомининг санасини ҳозиргача ошкор қилмаган.