$100 верхний
РУ
O’Z
UZS
/
/
Мўжизавий Тошкент: Янги йил байрами олдидан безатилган арчалар манзили
29.12.2024 (янгиланди 29.12.2024)

Мўжизавий Тошкент: Янги йил байрами олдидан безатилган арчалар манзили

Мўжизавий Тошкент: Янги йил байрами олдидан безатилган арчалар манзили
Муаллиф

Янги йил бу нафақат болажонлар, балки биз катталарнинг ҳам севимли байрамимиз ҳисобланади. У йил сарҳисоби билан бир қаторда янги, яхши кунлар бошланишига умид бериши билан ҳам сеҳрли ҳисобланади.

image

100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN XARID QILISH MUMKIN?

icon

Табиийки, байрамнинг энг асосий белгиларидан бири бу ёрқин чироқлар билан безатилган арчалардир. Toping.uz Тошкент шаҳридаги энг катта арчалар рўйхати ва манзилини тақдим этади. Байрам кунларида оилангиз билан боришни тавсия қиламиз.

Бош арча

Ушбу арча Алишер Навоий номидаги миллий кутубхона қаршисида қад ростлаган. У 33 мингта ўйинчоқ билан безатилган бўлиб, юлдузча билан баландлиги 35 метрни ташкил қилади.

Арча умумий узунлиги 14 минг метр бўлган 3500 та арча чироқлари билан безатилган. Майдонда яна тўртта кичик арча, 300 дан ортиқ декоратив элементлар ва чиқишлар учун катта саҳна ўрнатилган.

Ушбу арча атрофидаги йўллар машиналар ҳаракати учун тўсилган бўлиб, одамлар бемалол пиёда сайр қилиши мумкин. Йўлларда фудтраклар хизмат кўрсатмоқда. Улар орасида бир қанча машҳур брендларни ҳам кўриш мумкин.

Арчага Мустақиллик ёки Амир Темур метро бекатларидан чиқиб, бироз пиёда юриш орқали етиб олиш мумкин. Автобус ва такси ҳам қулай транспорт воситаси ҳисобланади. Аммо ҳеч бир транспорт тури арчанинг ёнигача боролмайди.

Tashkent City Mall арчаси

Байрам мўжизаларидан яна бири бу албатта қор ва йўлдаги яхмалаклардир. City Mall ижодкорлари бу икки унсурни ажойиб тарзда бирлаштира олган. Яъни савдо мажмуаси кириш қисмида муз учиш майдончаси ташкил этилиб, унинг ўртасига катта арча ўрнатилган.

Бир марта конкида учиш нархи катталар учун юз минг сўм, болалар учун эса эллик минг сўм. Чипталарни Tashkent City Mall яқинидаги кассалардан ёки и-тиcкет орқали харид қилиш мумкин.

Каток 1-февралгача +10 даражагача бўлган ҳароратга бардош бериб ишлайди. Ҳудудда The Burger, Cucucina, Go‘sht, Hot Dog, Hamdi Usta, 7Saber, Bistecca, Salateria ва Dolly Beard каби брендлар фудтраклари мавжуд.

Humo Arena арчаси

Яна бир ўзига хос композиция тарзида безатилган арча пойтахтдаги энг йирик арена ҳовлисида жойлашган. Ушбу ҳудуд Coca Cola бренди томонидан ташкил этилган. Буни ёрқин қизил ранглардан ҳам англаб олиш қийин эмас.

Бошқа арчалардан фарқли равишда, ушбу ҳудудга кириш пулли. Катталар учун 30 минг сўм, болалар учун 15 минг сўм тўлаб, арча ва кунлик шоуларни томоша қилишингиз мумкин. Безатилган ҳудуд сезиларли даражада катта.

Аренага Ўзбекистон метро бекатидан чиқиб, бир неча метр юриш орқали етиб олиш мумкин. Ҳудуд тўсиқлар билан ўраб олинган. Аммо шундай бўлсада, ичкаридаги арчани бемалол томоша қилиш, суратга тушиш имкони мавжуд.

Seoul Mun арчаси

Тошкентнинг энг янги кўнгилочар марказларидан ҳисобланган Seoul Mun’да анча йирик арча ўрнатилган. У сап-сариқ рангдаги чироқлар билан ёритилган. Арча ёнида эртак ва комикс қаҳрамонлари болажонлар билан суратга тушади.

Ичкарида кўплаб овқатланиш шохобчалари, жумладан, Panda, KFC, Wendy’s, Feed Up, Taksim, B&B ва РыбаLove каби брендлар бор. Бундан ташқари, кофешоплар, ширинлик дўконлари ва аксессуарлар нуқталарини топишингиз мумкин.

Ушбу марказ сувбўйида жойлашгани учун одатдаги ҳароратдан бироз салқин ёки совуқ бўлишини ҳисобга олиш даркор. Бу ерга автобус ёки таксида келган қулай. Машиналар учун ерости автотураргоҳ ҳам мавжуд.

Magic City арчаси

Тошкентнинг ташриф қоғозларидан бирига айланган шаҳарчада эртакнамо арча қад ростлаган. У қасрнинг қаршисида, сув ёқасидаги ҳудудда жойлаштирилган. Тан олиш керак, бу арчага етиб олиш учун анча куч ва сабр талаб этилади.

Ушбу боғда ташриф буюрувчилар сони кўп бўлгани сабабли кўп вақтларда тирбандликлар юзага келади. Эркин ҳаракатланиш имкониятингиз чекланади. Аммо арча севувчилар бу боғни эътибордан четда қолдирмаслиги керак, деб ҳисоблаймиз.

Боғ ҳудудида болалар учун ҳам, катталар учун ҳам вақтни чоғ ўтказиш мумкин бўлган машғулотлар талайгина топилади. Бундан ташқари, овқатланиш шохобчалари ва кийим дўконлари умумий эҳтиёжлар учун харидларга ҳам кўмак бера олади.

Next арчаси

Тошкентдаги энг биринчи очилган савдо марказларидан бири ҳисобланмиш Нехтъда ҳам ўзига хос композицион арча безатилган. Аммо унинг атрофида меҳмонлар унчалик кўп эмас. Бунга сабаб арчанинг мажмуа охирида ўрнатилгани бўлса керак.

Бу ерга болаларингиз билан келиб, арчани томоша қилиш, суратга тушиш ва энг муҳими, муздек ҳавода катокда учиш мумкин. Нехт, шунингдек, кинотеатр ва турли саёҳатлар амалга ошириладиган виртуал музейга ҳам эгалик қилади.

Савдо марказининг сўнгги қаватида фудкорт мавжуд. У ерда миллий таомлардан тортиб, фастфудгача, ширинликдан тортиб, аччиққина таомларгача тайёрланади. Шунингдек, турли қаватларда машҳур кийим брендларининг дўконларини ҳам учратасиз.

Бу қизиқ

100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN OLAMIZ?
100 dollargacha bo‘lgan eng yaxshi sovg‘alar. QAYERDAN OLAMIZ?
Nafaqat ajoyib sovg‘a: eng yaxshi simsiz quloqchinlarni tanlaymiz
Nafaqat ajoyib sovg‘a: eng yaxshi simsiz quloqchinlarni tanlaymiz
Sharm al-Shayxga 700 dollardan sayohatlar. Batafsil so‘zlab beramiz
Sharm al-Shayxga 700 dollardan sayohatlar. Batafsil so‘zlab beramiz
Hambi yangi super ilovada. U nima bo‘lishi mumkin?
Hambi yangi super ilovada. U nima bo‘lishi mumkin?

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.