Муниса Ризаева туғиш жараёни акс этган видеони эълон қилди
Таниқли хонанда Муниса Ризаева 24 ноябрь куни илк фарзандини дунёга келтирди. У туғруқ жараёнидан видео эълон қилди.
Муниса Ризаева илк фарзандини Аргентинанинг Буэнос-Айрес шаҳридаги клиникалардан бирида дунёга келтирди. Унга бу жараёнда эри Арсений Мороз ҳамроҳлик қилган.
26 ноябрь куни эълон қилинган видеода хонанда туғруқ комплексига келгани ва у ерда жараёнга тайёрланганини кўриш мумкин. Бундай муҳим кунда далда бўлиш учун Мунисанинг онаси ҳам етиб келган.
«Ҳаммага салом дўстлар. Мана ҳозир роддомга етиб келдик. Бугун қорнимдаги жажжи фарзандимни дунёга келтирамиз», — дея таъкидлаган қўшиқчи Instagramʼдаги саҳифасида эълон қилинган видеода.
Тасвирларда тайёргарлик, туғруқ ва фарзанднинг қўлга берилиши каби жараёнлар акс этган. Видеода Ризаева ўғлини қучоқлаб турганини, онаси эса уларни суратга олаётганини кўриш мумкин. Унга кўплаб санъаткорлар изоҳ ёзган.
«Хуш келдинг, ўғлим. Неча йиллик орзуим эдинг, жон фарзандим. Бу оламда гўзал ҳаёт кечиришим учун яна бир мазмун пайдо бўлди. Бизни дуо қилган барчага раҳмат», — деб ёзилган видео изоҳига.
Маълумот ўрнида, Муниса Ризаева фарзандини 24 ноябрь куни Буэнос-Айресдаги Санаторио Де Лос Арcос клиникасида кесарча-кесиш усулида ёрдамида дунёга келтирди.