РУ
O’Z
UZS
/
/
«Шрек» мультфильмидаги эшакнинг прототипи вафот этди
07.01.2025

«Шрек» мультфильмидаги эшакнинг прототипи вафот этди

«Шрек» мультфильмидаги эшакнинг прототипи вафот этди

«Шрек» мультфильмидаги Эшак образининг прототипига айланган Перри лақабли эшак АҚШнинг Калифорния штатида вафот этди. Унинг ўлими 2 январь куни Пало Алтодаги эшакларга ғамхўрлик қилувчи Barron Park Donkey Project томонидан эълон қилинди. Перри 30 ёшдан ошган эди.

Ҳайвон ламинит — туёқлар яллиғланишидан азият чекар эди, шу сабабли узоқ вақт давомида курашиб келаётган оғриқдан халос қилиш учун Перри бир умрга ухлатиб қўйилди. У 1997 йилдан бери Пало Алто шаҳридаги эшаклар бошпанасида яшаб келаётган эди.

«Қарийб бир ой давомида Перри уч оёқда ҳаракат қилар ва доимо бир оёғини кўтарган ҳолда турар эди. Эшака кўп марта кучли оғриқ қолдирувчи дорилар берилган», деди ҳайвонлар бошпанаси ходими Женни Киратли.

Оғриқни енгиллаштириш учун Перрига илиқ массажлар қилинган, лазер терапияси ва игна санчиш усулидан фойдаланилган. Йил бошида эса унинг ҳолати яхшиланмаётгани маълум бўлган.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.