РУ
O’Z
UZS
/
/
«Суюнчи» фильмидаги Карима ҳозир қандай кўринишда? (видео)
15.01.2025

«Суюнчи» фильмидаги Карима ҳозир қандай кўринишда? (видео)

«Суюнчи» фильмидаги Карима ҳозир қандай кўринишда? (видео)

Таниқли режиссёр Мелис Абзалов томонидан суратга олинган «Суюнчи» фильмида эпизодик ролни ижро этган актриса билан кичик интервью ташкил этилди.

Кинода Фармонбиби совчиликка келадиган саҳнада чой олиб келадиган қиз Карима ролини ижро этган Ўғилой опа ҳозирда 61 ёшда.

«Ўшанда 17 ёшда бўлганман. Ҳозир 61 ёшдаман. Мен ижодий жамоага овқат тайёрлаб берардим, ошпаз эдим. Эпизодик роллар учун қизлар етмай қолганда, мени ҳам студияга чақиришган.

Кинодаги овоз меники эмас, дубляж қилинган. Тасвирга олиш жараёнларида қаттиқ қийналганман. У пайтда жуда ёш эдим, устига-устак актёрлик маҳорати ҳам умуман йўқ эди. Тилни ҳам яхши билмасдим», дея таъкидлайди у.

Ушу пост остидаги изоҳларда кузатувчилар актриса ҳали ҳам чиройли эканини айтишмоқда. Айримлар эса вақт ўз сўзини айтганини, барча гўзаллар ҳам бир кун келиб қаришини таъкидлаган.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.