Тармоқда Абдуқодир Ҳусанов иштирокидаги қизиқарли видео пайдо бўлди


Ижтимоий тармоқларда «Манчестер Сити» футбол клубининг машғулотида инглиз тилини ўрганаётган ўзбекистонлик ҳимоячи Абдуқодир Ҳусанов тасвирланган видеолавҳа кенг тарқалмоқда.
Видеода Ҳусанов дарвозабон Скотт Карсон билан инглиз тилида қисқа жумлалар алмашган ҳолда тўп узатишлари кўрсатилган. Ҳимоячи тўпга тегишларни санаб, «Уч марта тегиш, уч марта узатиш» деб айтади, шундан сўнг тажрибали ҳамкасби унинг елкасига енгил уриб қўяди.
Бу эпизод Ҳусановнинг инглиз тилини ўрганишида муҳим қадам бўлди. Бунга уни олдинроқ «шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиола даъват этган эди. Испаниялик мутахассис ёш футболчи билан тўлақонли мулоқот қилиш учун тилни тезроқ ўзлаштириш муҳимлигини таъкидлаган.
Маълумки, Гвардиола машғулот жараёнидаги ҳар бир майда-чуйдаларга катта эътибор қаратади ва Ҳусанов билан самарали мулоқот қилиш учун ҳимоячининг инглиз тилини эркин билиши зарур.