РУ
O’Z
UZS
/
/
Миршакар Файзуллоевдан Раъно Шодиевагача: санъат учун асл касбидан воз кечган машҳурлар
21.10.2024

Миршакар Файзуллоевдан Раъно Шодиевагача: санъат учун асл касбидан воз кечган машҳурлар

Миршакар Файзуллоевдан Раъно Шодиевагача: санъат учун асл касбидан воз кечган машҳурлар
Муаллиф

Ўзбек шоу-бизнесида санъатдан ташқари бошқа соҳада фаолият юритаётган ва шу соҳалардан даромад топаётган машҳурлар ҳам бор.

Toping.uz муҳаррирлари бошқа соҳада таҳсил олиб, санъатда машҳур бўлган ижодкорлар ҳақида маълумот тўплади. Бу рўйхат сизни албатта лол қолдиради.

Сўғдиёна Азимова

«Қайсаргинам», «Нафрат» фильмлари, «Журналист» сериалидаги роллари билан томошабинларга яхши таниш бўлган актриса Суғдиёна Азимова маҳоратли стилист ҳисобланади. У санъат соҳасида таҳсил олмаган. Актриса 15 йилдан буён стилистлик билан шуғулланади.

Актриса айни пайтда турмуш ўртоғи билан Макка шаҳрида яшайди. У ҳозирда умра зиёратчиларига кўмаклашувчи хизматни йўлга қўйган. Аллоҳ ўз уйида мени суйган бандасига омонат қилиб берди, деб таъкидлайди Сўғдиёна.

Раъно Шодиева

Актриса Раъно Шодиева сурдопедагогика соҳасида таҳсил олган. У отасининг эшитиш билан боғлиқ муаммоси борлиги сабабли ёшлигидан сурдо тилини ўрганган. Имконияти чекланган инсонларга бефарқ бўлмаган Раъно Шодиева «Қўллар ёрдамида гаплашамиз» номли ташкилотга асос солди.

У фаолияти давомида «Ўтов», «Сароб», «Ватан» ва бошқа кўплаб фильмларда суратга тушган. Актриса оғир касаллик билан курашганига қарамай, ижодни тўлиқ тарк этмаган. Доим реклама роликларида, фотосессияларда қатнашган. Айни пайтда ян қайта йирик кинолойиҳаларда роль ижро эта бошлади.

Баҳром Назаров

Хонанда Баҳром Назаров темирйўл соҳасида фаолият юритган. У темирйўлчи бўлиш ниятида Тошкентга келади ва тақдир тақозоси билан Озодбек Назарбеков билан учрашади.

Бошқа тенгдошларимга қараганда менга анча кеч омад кулиб боқди. Аммо бундан ўксинмайман. Чунки ҳамма нарса вақт-соати билан бўлади. 18 ёшимда Озодбек Назарбеков билан танишган бўлсам, 30 ёшимда қўшиғим орқали одамлар оғзига тушдим. 10 йил темирйўлда ишладим, дейди хонанда.

Озод Шукруллоев

Стендап йўналиши ва вайнлари билан машҳурликка эришган Озод Шукруллаев Тошкент тиббиёт академиясида жарроҳлик соҳасида таҳсил олган. У ўша пайтлардан ойлик маоши етмагани сабабли ижодга кириб келган. Ҳозирда Озод Шукруллаев ижод билан шуғулланиш билан бирга Тошкентдаги хусусий клиникаларнинг бирида жарроҳ сифатида фаолият юритади.

У ўз асл касби хумор қилиб кетганда, операция жараёнларига қатнашиш учун боришини айтган. Қизиқчи фаолиятидаги бундай кескин бурилиш нимадан келиб чиққанини ўзи ҳам изоҳлаб бера олмаслигини айтади. Шукруллоев айни пайтда энг машҳур комиклардан ҳисобланади.

Миршакар Файзуллоев

Дипломи бўйича мутахассислиги дастурчи бўлган стендап-комик айни пайтда қизғин ижод билан шуғулланмоқда. Миршакарнинг 1 йил олдинги концерти кўплаб шов-шувларга сабаб бўлди. У подкастларнинг доимий меҳмони ҳисобланади.

Файзуллоев Тошкент ахборот технологиялари университетини тамомлаган. «Cомедй Уз» лойиҳаси резиденти сифатида санъатга илк қадамларини қўйган. Шундан сўнг бир қанча телевизион шоуларда бошловчилик қилган.

Бошқа бўлимлардан материаллар