верхний
РУ
O’Z
UZS
/
/
Тошкент вилоятида уйида илон боқиб келган шахс уларни очиққа қўйиб юборди
03.10.2024

Тошкент вилоятида уйида илон боқиб келган шахс уларни очиққа қўйиб юборди

Тошкент вилоятида уйида илон боқиб келган шахс уларни очиққа қўйиб юборди
Муаллиф

Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида ўз уйида кобра сақлаб келган шахс илонларни очиққа қўйиб юборгани аниқланди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Экология бошқармаси хабар берди.

image

Qanday qilib 25 million so‘mlik kredit olish mumkin

icon

Маълум қилинишича, туманнинг Туябўғиз маҳалласи ҳудудида яшовчи, 1980 йилда туғилган фуқаро Н.Ю. ўзи яшаётган хонадонида 30 дан ортиқ кобра илонларини тегишли рухсатномасиз сақлаб келган.

Номаълум сабабларга кўра, фуқаро Н.Ю.хонадонида сақланаётган илонлар очиққа қўйиб юборилган. Бу ҳолат маҳаллий аҳоли томонидан аниқланиб, 2 та кобра тутиб ўлдирилган.

Ҳолат юзасидан туман ИИБ, ФВБ, Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш, ободонлаштириш, экология бўлимлари ва бошқа тегишли ташкилотлар ходимларидан иборат ишчи гуруҳ тузилган.

Ҳозирда ишчи гуруҳ томонидан яқин атрофда яшовчи аҳоли хонадонларида дорилаш ишлари олиб борилмоқда. Қўшимча қилинишича, ҳолат бўйича ИИБ ходимлари томонидан дастлабки суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Бу қизиқ

Qanday qilib uydan chiqmasdan turib 25 million so‘mlik kredit olish mumkin?
Qanday qilib uydan chiqmasdan turib 25 million so‘mlik kredit olish mumkin?

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.