верхний лего
РУ
O’Z
UZS
/
/
Нилуфар Усмонова ўзи ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотларни ошкор қилди
08.04.2025

Нилуфар Усмонова ўзи ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотларни ошкор қилди

Нилуфар Усмонова ўзи ҳақида кўпчилик билмайдиган маълумотларни ошкор қилди

Ўзбекистон халқ артисти Юлдуз Усмонованинг ёлғиз фарзанди, хонанда Нилуфар Усмонова 6 апрель куни 38 ёшни қарши олди.

Нилуфар мутахассислиги бўйича ҳуқуқшунос бўлсада, у онасининг изидан бориб, санъат йўлини танлаган.

«Сени истамаган одамга интилма»

Хонанда Нилуфар Усмонова эрта турмушга чиққан. У 17 ёшида ҳуқуқшунос Новзод Саидгазиев билан оила қурган. 2004 йилда хонанда илк бор оналик бахтига сазовор бўлган. Хонанданинг илк турмуши узоққа чўзилмади.

— Ажрашишимизнинг сабаблари кўп. Мен бир марта расман никоҳдан ўтганман ва ажрашганман. У инсон оламдан ўтиб кетди, ёмон гаплар билан эслашни истамайман. У беш қиз ичида ўсган ягона ўғил фарзанд эди. Оиламни мустаҳкамлаш учун ҳаракат қилганман, аммо онамнинг гаплари қаттиқ таъсир қилган.

Сени истамаган инсонга интилиб қадрингни туширма, ҳаммаси тақдирдан, деган. Қайнонам ҳам худди онамдек чўрткесар аёл эди. Ўғлига ёқмаяптими ажраш, деган. Шундай бўлсада, бу инсондан миннатдорман. Чунки бу никоҳ ақлли ўғлим Саидаъзамхоннинг туғилишига сабаб бўлди, дейди хонанда Нилуфар Усмонова.

«Ижара уйда ўғлимни ток урган»

Хонанда молиявий қийинчиликларга учраган кунларини қуйидагича эслайди.

— Ўғлим Саидаъзамхон куни билан боғчада бўларди, кечки пайт уйга келганида тез тайёр бўладиган лапшани яхши кўргани учун, шуни олиб тайёрлаб берардим. Бола шуни еб ухларди, эрталаб яна боғчага кетарди. Уйим шу даражада эски, шароитсиз эдики, полдан линолеум йиртилиб, цементи чиқиб ётарди. Эски «Бирюса» музлаткичи турарди. Уни ичида ҳеч нарса бўлмасди, деярли. Фақат овқат қилиш учун зарур бўлган гўшт, картошка, сабзи, пиёз бўларди.

Бир куни Саидаъзамхон ўша музлаткични очганди, ток уриб, орқага отиб юборди. Шу ҳолат менга жуда қаттиқ таъсир қилди. Дўстлар, таниш-билишлар орқали тўйларга чиқа бошладим. Тўйларга кириб, қистирилган пулни олиб, чиқиб кетардим. Шундай қилиб мен ўзимни тўйларда «раскрутка» қилиб олганман. Менинг қўшиқларим тўйбоп бўлмагани учун ким қанча пул берса, бораверганман ўша тўйга.

Ажримдан кейинги руҳий тушкунлик

Руҳий тушкунлик ва моддий қийинчиликлар уни ижод қилишга ундайди. 2005 йили «Болам, шу юрт сеники» номли қўшиқни ижро этади. Бу билан онасига ҳам ниманидир исботлашни истаганди. Аммо қўшиқ яратиш, ижодни бошлаш осон эмас. Шу боис у продюсерлик компаниясига мурожаат қилиб, ҳамкорликни таклиф қилади.

— Биринчи марта тўйга чиқишим жуда қизиқ кечган. Дўстим Жамшид Бобожонов шунақа қилиб ўтираверасанми, боланг учун ҳам ишлашинг керакку, деб койиб берган. Шундан кейин тўйларга чиқишни бошлаганмиз. Аммо фақат дўстларимизнинг тўйига борардик. Чунки ҳали ташқаридан тўй оладиган даражада машҳур эмасдим, дейди хонанда Нилуфар Усмонова.

Нилуфар Усмонова 2006 йили Тошкент давлат юридик институтига ўқишга киради. Аммо у ерда ўқиш осон кечмайди. 2009 йили оила қургач, академик таътил олишга мажбур бўлади. Чунки хонанда кетма-кет икки ўғил фарзандли бўлади. Хуллас академик таътиллар бир-бирига уланиб хонанда 2013 йилда ўқишни якунлайди.

Бу қизиқ

"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda
"Aliekspress"da LEGO analoglari sotilmoqda

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.