19.04.2025
«Уммон» гуруҳи яна тикланадими? Расман жавоб берилди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Хонанда Зоҳид айни вақтда Туркиянинг Истанбул шаҳрида даволанаётгани хабар берилганди. Унинг аёли мурожаат билан чиқди.
Блогер Камола Артикова эри билан Туркияга кетаётганини айтиб, унинг мухлисларидан дуо сўраган. Шу жараёнда у «Уммон» тикланишига ишора қилган.
Бу ҳақда гуруҳнинг доимий услубчиси, сартарош Акмал Тамо ҳам алоҳида видео ишлаб, гуруҳ фаолияти тез орада тикланиши мумкинлигини ёзди.
Зоҳид ва Шоҳруҳ бу янгиликка ҳозирча изоҳ бермаган. Аввалроқ Зоҳид Жасур вафотидан сўнг «Уммон» ҳеч қачон аввалгидек бўлмаслигини таъкидлаганди.