08.11.2024
Ўзбекистонда 11 ноябрь кунги валюталар курси
Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Америка валютасининг сўмга нисбатан курси қарийб 14 сўмга ошиб, 12 822,98 сўмни ташкил этди.
Ўзбекистонда долларнинг расмий курси яна ошди. Бу ҳақда «Pulbek» нашри хабар берди.
Регулятор Америка валютасининг расмий курсини 12 822,98 сўм этиб белгилади. Кун давомида курс 13 сўм 93 тийинга ошди.
Ўзбек сўми кетма-кет учинчи ой арзонлашмоқда. Октябрь ойида миллий валюта 59 сўм, йил бошидан бери эса 3,5% қадрсизланди.