19.02.2025
Ботир Қодиров кутилмаган катта янгиликни эълон қилди


Муаллиф
Шоҳзамон Шуҳратов
Хонанда Ботир Қодиров қурилиш соҳасига қадам қўйганини маълум қилди. У туркиялик сармоядорлар билан биргаликда Тошкентда турар-жой мажмуаси барпо этмоқда.
Маълум қилинишича, Башкент деб номланган мажмуа қурилиши аллақачон бошланган. Хонадонлар сотуви эса 22 февраль куни бошланади. Бунда катта акция бўлиши кутилмоқда.
Лойиҳа 20 гектар майдонда қад ростламоқда. Унда 7 гектар ер яшил ҳудудга айлантирилиши кўзда тутилган. Айни вақтда 8 та блокда қурилиш ишлари бошлаб юборилган, дейди хонанда.
Таъкидланишича, хонадонлар нархи 1 кв/м учун 600 доллардан 1000 долларгача баҳоланмоқда. Буларнинг барчаси мижозларга қулайлик яратиш мақсадида қилингани айтилади видео давомида.