наушники со скидкой (верхний)
РУ
O’Z
UZS
/
/
Тошкентда Х Халқаро замонавий санъат биенналеси бўлиб ўтади
11.10.2024

Тошкентда Х Халқаро замонавий санъат биенналеси бўлиб ўтади

Тошкентда Х Халқаро замонавий санъат биенналеси бўлиб ўтади

14−18 октябрь кунлари Тошкентда Х Халқаро замонавий санъат биенналеси бўлиб ўтади. Бу йил 40 та мамлакатдан рассом ва кураторлар иштирок этиши кутилмоқда. Кўргазмаларда 120 дан ортиқ санъат асарлари намойиш этилади. Дастурда хорижлик рассомларнинг маҳорат дарслари ва халқаро конференция ўрин олган.

image

Yangi yilga eng yaxshi sovg‘ani topdik. BU NIMA?

icon

14−18 октябрь кунлари Х Тошкент халқаро замонавий санъат биенналеси бўлиб ўтади. Бу йилги мавзу — «Санъат ва дунё».

Биеннале концепцияси санъат ва замонавийлик ўртасидаги муносабатни ўрганишга қаратилган. Рассомлар ўз асарларида қутбланган жамият фонида кўплаб глобал муаммоларга дуч келаётган замонавий дунёга қарашларини акс эттиради.

Ташкилотчиларга иштирок этиш учун 350 дан ортиқ ариза келиб тушган, уларнинг учдан икки қисми хориждан келган. Танловга 40 та давлатдан 38 нафар хорижлик ва 50 дан ортиқ ўзбекистонлик ижодкор олинди. Тошкентда биеннале доирасида очиладиган кўргазмаларда 120 дан ортиқ барча турдаги санъат асарлари: рангтасвир, ҳайкалтарошлик, инсталляция, видео-арт ва спектакл намойиш этилади. Хорижий иштирокчилар бир қатор маърузалар ва маҳорат дарслари ўтади.

«Бугун Ўзбекистонда барча соҳалар қатори миллий тасвирий санъат ҳам муттасил ривожланиб бормоқда. Санъат соҳасига ўзининг дадил қадамлари, ўз услуби, ижод йўли билан кўплаб истеъдодли ёшларимиз кириб келмоқда. Уларнинг ижодини дунё рассомларига намойиш этиш, қолаверса ёш мусаввирларимизнинг жаҳон мўйқалам соҳиблари ижоди билан таништиришда, уларнинг ўзаро мулоқотини йўлга қўйишда ушбу биеннале кенг имкониятлар очади», — дейди Бадиий академия раиси Акмал Нуриддинов.

Бу йил биенналени ўтказиш учун бюджетдан 860 миллион сўм (тахминан 67 минг доллар) ажратилди, дея маълум қилди биеннале директори Орзиқул Рўзиев «Газета.uz»га. Маблағлар хорижлик иштирокчиларни жойлаштириш, уларни ташиш ва бошқа харажатларга сарфланди, деди у.

2001 йилдан буён давлатнинг фаол кўмагида ҳар икки йилда бир марта ўтказиб келинаётган биеннале тасвирий санъат соҳасида маданий алмашинув, долзарб масалаларни муҳокама қилиш ва турли мамлакатларнинг замонавий ижодий салоҳияти билан танишиш учун платформа вазифасини ўтамоқда.

Бошқа бўлимлардан материаллар

Buyurtma qoldiring

Bizning menejerlarimiz yaqin orada siz bilan bog‘lanadi.

Yangi Shop Tashkent

map-pin

Малика, магазин 6а

Сотувчи
phone

+998901777516

telegram-logo

@yangishoptashkent

Раҳмат, аризангиз қабул қилинди.